Жараён      Бош саҳифа

Партия Ходимларининг ҳуқуқий билими ошса...

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида «Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асос­лари: партия устав фаолиятини молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва рўйхатдан ўтказувчи органлар билан ўзаро муносабати» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Партия  Ходимларининг ҳуқуқий  билими ошса...

Унда партия Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти партия ташкилоти масъул ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Aбдушукур Ҳамзаев, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди Сайёра Ходжаева ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида жамиятда сиёсий партияларнинг роли ошиб бораётгани, сиёсий жараёнларнинг очиқ ва ошкора муҳитда ўтиши, сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида атрофлича сўз юритди. Жумладан, бугунги кунда партиянинг туман (шаҳар) ташкилотларида фаолият юритаётган ҳар бир ходим, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлар ташаб­бускорлиги, сиёсий онги ва ҳуқуқий билимлари юқори бўлиши кераклиги, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказишда бу жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сиёсий партиялар фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатлари билан ишлаш, уларнинг муҳим аҳамият касб этадиган томонлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Депутатлар ва партия ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

ЎЭП Марказий кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

🕔15:37, 13.11.2025 ✔58

Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил
Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔118

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔193

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

    Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

    Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    ✔ 58    🕔 15:37, 13.11.2025
  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 118    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 193    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 166    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 193    🕔 08:56, 08.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар