Жараён      Бош саҳифа

Яшил маконда яшайдиган азиз инсонлар

Ўтган йилнинг ноябрь ойида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Яшил маконда яшайдиган  азиз инсонлар

Мазкур улкан лойиҳа ортидан ёшу қари бирлашиб, бу хайрли ва эзгу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшишга киришди. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида миллионлаб дарахт ниҳоллари ерга қадалди.

Хўш, ушбу ниҳолларнинг қанча фоизи бугунги кунгача етиб кела олди, уларни сақлаб қолиш учун нима ишлар, чоралар кўрилди? Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳиссаси қандай бўлмоқда?

Айтиш жоизки, мана шу саволлар бугун ҳар бир партия ташкилотимиз ва фаолларининг, депутатларининг қалб тубида янгради. Бор эътиборни «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парваришига, уларни жазирама кунлардан эсон-омон олиб чиқишга қаратишди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш, дарахтлар экиш, парваришлаш ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари юртимизнинг ҳар бир ҳудудларида жамоатчилик назоратини олиб бормоқда. Лойиҳа доирасида дарахт, бута кўчатлари экиш ва парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни ўрганиляпти ва керакли тавсиялар, йўл-йўриқлар билан ўртоқлашиб бориляпти.

Аввало, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан бугунги кунгача жойларга 20 млн. 190 минг дона турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари беғараз етказиб берилди. «Долзарб 40 кунлик» доирасидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия қошида марказий ва 14 та ҳудудий штаб ташкил қилинди.

Аммо партия томонидан «Яшил макон» лойиҳаси дои­расидаги амалга оширилаётган ишлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Партия ташкилотлари вакиллари томонидан ҳаттоки чекка ҳудудлардаги экилган ниҳолларнинг ҳам парвариши, суғорилиши каби ишлар ўрганилиб, керакли жойларда тавсия ва маслаҳатлар ҳамда амалий кўмак бериб келинмоқда.

Умуман, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда 85 млн. дона турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Биринчи навбатда иқлим-шароитга мос, сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли дарахт ва буталар турларини экишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига мос шумтол, қайрағоч, катальпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, акация каби кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турлари ҳамда экилиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди.

Кўчат экиш билан боғлиқ тадбирлар бажарилишини сифатли ташкил этиш мақсадида туманлар ва шаҳарлар марказларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалий семинарлар ҳамда кўчат сотиш нуқталари босқичма-босқич ташкил этилди.

Ўзбекистон Экологик партияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан мазкур «Яшил макон» акцияси доирасида амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш мақсадида 3 мингдан зиёд ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида экилган кўчатларнинг парвариши, уларнинг суғорилиш тизими, ўз вақтида сув ва озуқа моддалари билан таъминланаётганига эътибор қаратилмоқда. Албатта, бу ишларнинг барчаси мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, келажак авлодларимизга тоза табиий муҳит қолдириш мақсадида қилинмоқда.

Лекин, ўтган мавсум таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда кўчатларни турли жойларга тартибсиз экилгани, молиялаштириш манбалари аниқ белгиланмагани, кўчат экиш жараёнида тупроқ-иқлим шароити ва суғориш тизимига етарли даражада эътибор қаратилмагани, шунингдек экилган кўчатларни сақлаш ва парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича ҳанузгача тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.

Шу сабабли ҳам «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг навбатдаги босқичларида мутахассислар тавсия­ларига қатъий амал қилиш, кўчат ва экиладиган жой танлаш, ўз вақтида суғориш ҳамда парваришлаш долзарб аҳамиятга эга. Айни вақтда бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари, тегишли мутахассислар, тажрибали боғбонлар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда.

Яшиллик, яшил табиат – бу инсонга ўзгача ҳузур бағиш­лаб, унинг руҳиятига таъсир қилиб, тетиклик ва хотиржамлик ҳиссини беради. Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, Ватанимиз бетакрор табиати, гўзал боғу роғлари, дашту биёбонлари билан доим ажралиб турган. Бугун диёримизнинг ана шу тарихий довруғини тиклаш сари дадил қадамлар қўйилмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бунда муҳим пойдевор бўлиши шубҳасиз.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар