Жараён      Бош саҳифа

Экологик муаммолар илдизи – маънавиятимизда, руҳиятимизда

Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш ва ёшларнинг она табиатга муносабатини ўзгартириш, яъни меҳрини ошириш Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифаларидан саналади.

Экологик  муаммолар илдизи –  маънавиятимизда, руҳиятимизда

Дарҳақиқат, бугунги кунда давлатимиз томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар дастурлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилишига эътибор қаратилмоқда. Жамиятда экологик қонунларнинг мукаммал бажарилиши учун, аввало аҳолининг экологик маданиятини, экологик саводхонлигини ошириш керак бўлади.

Экопартиянинг Самарқанд вилоятидаги партия ташкилотлари томонидан 600 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 12 мингдан зиёд экофаоллар бу жараёнларга қамраб олинди. Тарғибот тадбирларида табиатни асраш, дарахтлар кесилишига йўл қўймаслик, чиқинди ташлаш маданияти, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби мавзуларда қизғин муҳокамалар олиб борилди.

Ҳар бир ҳудуд ва макон иқлими, экологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, эковазиятни имкон борича ижобий томонга ўзгартириш бўйича партия томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилги дастурларга ана шундай масалаларнинг 16 таси киритиб бўлинди ҳам. Албатта бу ҳали жудаям кам, аммо бу борадаги ҳаракатлар жадаллашса жадаллашадики асло тўхтаб қолмайди. Зеро, дунёнинг бугунги экологик ҳолати ҳам бу борада мукаммал, пишиқ ва пухта режалар асосида иш олиб боришни тақозо этади.

Бугунги глобал экологик муаммоларнинг рўй бериши бутун ҳамжамиятни таҳликага солиб қўймоқда. Айни пайтда, жамоатчилик эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг биохилма-хиллигини асраш масалаларига қаратиш ғоят долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган масалалар, шу жумладан, ечим топиши қийин кечаётган экологик муаммоларни ҳал этилиш бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 77 та депутатлик сўровлари киритилган бўлиб, шундан 66 таси ижобий ҳал этилгани қувонарли ҳол албатта.

Бундан ташқари, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли вакилларининг муаммолари чуқур ўрганилиб, ижобий ҳал этилишида партия вакиллари самарали ҳаракат қилмоқда. Рақамларга қарайдиган бўлсак, айни шу йўналишлар бўйича 55 та муаммонинг 49 таси ижобий ечим топди.

Алломаларимиз айтишадики: «Маънавий-руҳий тикланиш инсоннинг ерга ва унинг бойликларига бўлган муносабатини ҳам ўз ичига олиши лозим».

Шу ўринда айтиш жоиз, ўтган давр мобайнида бу борада аҳоли билан 56 маротаба учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 2 мингдан зиёд фуқаролар қамраб олинди. Ўтказилган учрашувларда 46 та муаммолар кўтарилган бўлса, уларнинг 34 тасини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритилди ва муаммо бартараф этилди.

Президентимиз ташаббуси билан бош­ланган «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси ҳам айни бугунги куннинг ҳаётий заруратидир. Чунки глобал миқёсда иқлим ўзгариши, чанг бўронларининг кўтарилиши, қурғоқчилик ва чўлланиш жараёнларининг йирик масштабларда давом этиши бутун жаҳон ҳамжамиятини ва эколог олимларни хавотирга солиб қўймоқда. Шу жиҳатдан «Яшил макон» лойиҳасини жойларда амалга оширишда ресурстежамкор ва сувтежамкор технологияларни жорий қилиш, экилган дарахтларнинг тўлиқ сақланиб қолиниши ҳамда меҳр билан парваришланишини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, она табиатга нисбатан садоқатини ошириш партиямизнинг олдида турган энг юксак вазифалардан биридир.

Бугунги кунда дунё миқёсида юз бераётган умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммоларни имкон қадар ҳал этиш ва экологик муҳитимизни яхшилаш ва экологик таназзулнинг олдини олиш учун, аввало экологик маданиятимизни мустаҳкамлашимиз, бу маданиятни қалбимизга сингдиришимиз ва уни амалда бажаришимиз лозим.

 

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар