БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари 17 глобал мақсад ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан 169 та вазифани қамраб олган бўлиб, ушбу мақсадлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча йўналишлари қаторида экологик масалаларни ҳал этишга ҳам қаратилган.
Бу биринчи галда аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш билан боғлиқ бўлиб, ёшларнинг мазкур жараёнда фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Барқарор ривожланиш мақсадларида ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш: миллий ва хорижий тажриба» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда ҳам шу ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон БМТ Саммитида эълон қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллий даражада бажарилиши бўйича шартларини қабул қилган.
Шунга кўра, ҳукумат томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар қабул қилинган ва улар бугунги кунда тизимли равишда амалга оширилаётир.
Конференцияда Ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари 2021 йилда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Барқарор ривожланиш ҳафталиги ташкил этилганини қайд этишди. Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ҳам Комиссия аъзолари ҳамда ёшлар фаол иштирок этди.
Халқаро конференция давомида мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг 12-мақсади «2030 йилгача чиқиндилар ҳосил бўлишини олдини олиш, қайта ишлаш ва такрорий фойдаланиш бўйича чораларни қабул қилиш орқали уларнинг ҳажмини 2030 йилгача икки бараварга қисқартириш» вазифаси борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тақдимотлар қилинди.
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔58
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил