Бугун ён-атрофимизда ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлар, дарахтларни ноқонуний кесиш, шикастлантириш, йўқ қилиш каби ҳолатлар ҳамон камаяётгани йўқ.
Шу боис бу каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга, йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Яъни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ана шундай жавобгарликни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартишлар ва қўшимча киритилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда қизғин муҳокама этилди.
Қонун лойиҳаси билан дарахт ва буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдори оширилмоқда. Хусусан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5-10 баравар), мансабдорлар учун 20 бараваригача (амалда 10-15 баравар) миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Агар бир йил давомида ушбу ҳолат такроран содир этилса, жарима миқдори янада ошади.
Мажлисда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари қимматбаҳо дарахтларни кесишнинг олдини олиш борасида кўрилаёган чора-тадбирлар ҳақида тўхталар экан, биргина
Тошкент шаҳрида 400 та қурилиш бўлаётган жараёнларнинг 280 таси тўхтатиб турилганини таъкидлади. Яъни дарахтларга зарар етиши мумкин бўлган ҳолатларнинг барчаси жойига бориб ўрганилаётгани, айрим лойиҳалар тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.
Амалда айрим қурилиш ташкилотлари ўз манфаатлари йўлида дарахтларни қуритишнинг турли чораларини қўллаётгани айтилди.
Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатини, фикр-мулоҳазаларини, айрим жиҳатлар бўйича эътирозларини билдирди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари халқ вакилларининг савол ва эътирозларига жавоб қайтарар экан, депутатларни қонун лойиҳасининг моҳиятини тўлиқ тушунмаётганликда айблади.
Депутатлар эса бунга жавобан айрим чалкашликлар борлигини, лойиҳани тушунарли тарзда тайёрлаш кераклигини, айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифларни билдирдилар. Депутатлар овози билан қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.
Муҳтарама КОМИЛОВА, ЎзА
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔46
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔172
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔231
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил