Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Республика болалар ижтимоий мослашув марказида «Конституция – халқимиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази директори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова ва бошқалар Бош қомусимизга таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, қонунчилик меъёрларида «инсон қадри учун» тамойилининг акс этиши ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди. Конституциямизда экологик масалалар, атроф муҳит муҳофазасига доир бир қанча нормалар атрофлича акс эттирилмоқда. Айни пайтда экологик маданият, соғлом экологик муҳитни таъминлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳам асосий қонунимиз нормаларида тўлиқ акс этиши учун Экологик партия аъзолари ва фаоллари Конституциявий комиссияга мунтазам равишда таклифлар тақдим этиб келишмоқда. Тошкент шаҳар ва туман партия ташкилотлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этаётир.
Давра суҳбати иштирокчилари конституциявий ислоҳотлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Жумладан, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар – гумонланувчиларни 48 соатгача мажбурий ҳибсда ушлаб турилишини чеклаш, мулк дахлсизлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга бермаслик, яъни чет элда жиноят содир этиб юртимизга қайтиб келса-ю, чет давлат у фуқарони жазога тортиш учун олиб кетишни таклиф қилса унга йўл қўймаслик каби нормалар ҳақида тўлиқ тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бу каби долзарб бўлган масалалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар томонидан қонун лойиҳасини кенгроқ тарғиб қилиш, қолаверса, қабул қилинган қонунларнинг ижро чораларини хам кучайтириш каби таклифлар Конституциявий комиссияга тақдим қилиш учун ёзиб олинди.
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил