«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, энг аввало «Инсон қадри учун», деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиради.
Шуни айтмоқчиманки, Конституцияда экологик-ҳуқуқий нормалар ўз ифодасини топиши бизга янада бу соҳада масъулият билан ёндашиш кучини беради. Биринчидан, бугун нафақат мамлакатимиз, балки дунё ҳамжамияти иқлим ўзгариши, чиқинди, дарахтлар кесилиши муаммолари билан тўқнаш келмоқда. Конституциямизда экологияга бағишланган нормаларнинг акс эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Инсоннинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли ва соғлом турмуш кечириши учун зарур мўътадил атроф муҳит шароитларига ҳам бўлган ҳуқуқлари муқаддас ва дахлсиз бўлиши лозим.
Иккинчидан, Ўзбекистон сўнгги йилларда халқаро экология муносабатларини тартибга солувчи кўплаб конвенция ва келишувларни имзолади. Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу муаммо Президентимиз томонидан БМТ даражасигача олиб чиқилди. Экология масалаларининг Конституцияда ўз ифодасини топиши ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенг миқёсда давом эттирилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Бугунги кунда, «Экологик маданият» тушунчаси ҳар бир кишининг онгига сингиб бормоқда. Хусусан, ҳар куни газета саҳифаларида, радио ва телекўрсатувларда ҳозирги шароитдаги экологик муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик таълим-тарбиянинг роли ниҳоятда катта. Бу ўз навбатида баркамол инсоннинг шаклланишида пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бугунги муҳим жараёнда сиёсий партияларнинг ҳам иштироки юқори бўлди. Бундан ташқари, Конституциявий комиссия аъзолари, депутатлар ва сенаторлар томонидан ҳудудларда қатор учрашувлар ташкил этилмоқда, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб бориляпти. Бундай учрашувлар давомида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилди, Конституциявий комиссияга таклифларни юбориш механизмлари фуқароларга тушунтирилди.
Умуман олганда, мазкур таклифларнинг таҳлили кенг жамоатчиликнинг, бутун халқимизнинг мамлакатда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганини ва конституциявий ислоҳотларни ҳар томонлама, якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда. Чунки, ҳар бир инсон «Менинг Конституциям!» дея фахр билан айта олиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммолари ечимини кўриши жуда муҳим ҳисобланади.
Зеро, юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири сиз ва бизнинг мазкур жараёндаги фаол иштирокимизга боғлиқ бўлиб, келгуси тараққиётимиз учун юксак аҳамият касб этади.
Маҳбуба ИНОМОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилояти Учқўрғон туман кенгаши раиси
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил