Тошкент
Яккасарой туман ҳокимлигида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига тушунтириш масаласига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари Дилором Тошмуҳамедова, Шамансур Сагдуллаев, туман ҳокими Aнвар Сайфутдинов, Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари Васила Aлимова ва Лобар Кабулжановалар ҳамда халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутатлари ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан сенаторлар Д.Тошмуҳамедова ва Ш.Сагдуллаев Конституциявий тузатишлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар бўйича маълумот тақдим этди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.Алимова таклифларни «Менинг конституциям» платформаси орқали қабул қилаётганлиги, шунингдек, телеграм махсус боти, 1341 алоқа ўрнатиш рақамлари орқали ҳам барча ўз фикр-мулоҳазаларини юбориши мумкинлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Қашқадарё
Шаҳрисабз туманидаги Маданият ва санъат мактабида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев иштирокида «Янгиланаётган Конституцияда экологик кафолатлар ифодаси» деб номланган очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда сўзга чиққанлар конституциявий ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, ундаги боб ва моддаларга киритилаётган ўзгаришлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мукаммал таъминланишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этиб ўтди.
Таъкидланишича, Конституция – жамиятнинг ривожланишида устун бўлиб хизмат қиладиган ҳужжат.
Бугун юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ривожланиш, юксалишлар давом этаётган бир вақтда Бош қомусимизда ҳам ислоҳотлар олиб боришни тақозо қилади.
Тошкент вилояти
Зангиота тумани «Назарбек» маҳалласида жойлашган Санитария ва эпидемиология осойишталик марказида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти томонидан «Конституциявий ислоҳотлар – ҳуқуқларимиз кафолати» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Ахмеджанов сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, ундаги боб ва моддаларга киритилаётган ўзгаришлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мукаммал таъминланишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этиб ўтди.
Навоий
Вилоят хотин қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида «Coworking» марказида конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги Конституцияни яратиш заруратини юзага келтираётгани таъкидланди.
Андижон
шаҳрининг «Сой» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда маҳалла фаолларига ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти, кўзда тутилаётган ўзгаришлар, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ва фикрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Мазкур лойиҳада инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланаётгани, энг муҳими, ушбу ўзгартиришларнинг барчаси «Инсон қaдри учун» тамойили асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил