Жараён      Бош саҳифа

Қадри буюк неъмат

Ҳеч бир она йўқки, ўз фарзандини севмаса, уни асраб авайламаса. Ватан ҳам шундай. Ватан – бизнинг онамиз, Ватан – бизнинг уйимиз. Шу сабабли ҳам онамизни асрамоқ, ардоқламоқ ҳамиша ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи зарур.

Қадри буюк неъмат

Мен Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида туғилиб ўсганман. Болалигимдан илм-фанга, санъатга ошуфта бўлдим. Айниқса, адабиётга кўпроқ меҳрим тушди. Ҳали талаба бўлсам-да, ёзганларимни озми-кўпми бошқалар билан баҳам кўришга муяссар бўлдим. Адабиёт катта бир ҳаёт экан. Ундаги инсонлар эса нодир инсонлардир. Зеро, улар босиб ўтган умр йўлларидан бормоқ шарафли иш. Шу мақсадда мен ҳам оддий бир қалам соҳибаси сифатида адабиёт йўлидан юришни ўзимга фахрли иш деб билдим. Устозим Мунаввара Юсупова бундан бир йил олдин Тўрткўл туманида «Онажоним» шеърият клубини ташкил этган эди. Клуби­миз адабиёт ва санъатга қизиқувчан кўплаб ёшларни ўзида жамлади.

Мен ҳам устозлардан ўрнак олган ҳолда Тошкент шаҳар Учтепа туманида ижодкор ёшларни йиғиб «Адабиёт сари» лойиҳасини амалга оширдим. Бу лойиҳа доирасида кўплаб ижодкор ёшлар ўз иқтидорини намоён қилиб келмоқда. Яқинда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Учтепа илҳомлари» номли биринчи ёшлар баёзи нашрдан чиқди. Биз амалга ошираётган ишлар ҳам ўз қаторида кўплаб эътироф­ларга сабаб бўлди.

Бундан ташқари яқинда ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини ошириш ва ижодкор ўқувчилар сафини кенгайтириш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида баҳру байт биринчилиги танлови лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бу лойиҳа ўзининг самарасини берди, десам адашмаган бўламан. Икки босқичда бўлиб ўтган бу танлов кўпгина ёшларни ўзига жалб қила олди. Бу танловни ўтказишдан мақсад ёшларни илм-фан ва санъат сари эзгу ҳаракатга ундаш эди. Қайси жойда ҳаракат бўлса, ўша жойда албатта юксалиш бўлади.

Ўйлаб кўрсам, амалга оширилаётган барча ишлар негизида юртдаги тинчлик ва фаровонлик турар экан.

Биз каби ёшларга кенг имкониятларнинг яратилиши, ҳамиша қўллаб-қувватланиши, янги-янги марралар сари ундалиши юртимизда қарор топган ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-хотиржамлик туфайли деб биламан.

Ватанимизни ривожлантириш мақсадида ўйланган ва бугунги кунда изчил амалга оширилиб келинаётган Ҳаракатлар стратегияси ҳам бугунга қадар ўз самарсини бериб келмоқда. Ҳозирги кунда ёшларни қамраб олган лойиҳалардан бири бу давлат раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус лойиҳасидир. Ҳар йили спорт, санъат, маданият, китобхонлик каби соҳалар бўйича минглаб ёшлар ўз истеъдодини кўрсатиб, кўзланган мақсадга эришмоқда. Етти ёшдан то етмиш ёшгача бўлган инсонлар намунали натижаларга эга десам адашмаган бўламан.

Яна бир томондан ҳозирги кунда юртимизда олийгоҳларнинг сони ортиши ҳамда уларга кириш учун яратилаётган имкониятлар ҳам яққол исбот бўла олади. Ёш авлодни билим салоҳиятини янада ошириш ҳамда ислоҳ қилиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ҳам ташкил этиб келинмоқда. Мунтазам равишда уюштирилаётган бундай ўйинлар ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ҳам катта самара бермоқда.

Ҳар бир инсон ўз олдига улкан мақсадларни қўйдими, демак у юксак марраларни забт этиш учун йўл олган. Бу йўлда баъзан бизни чалғитувчи, осойишталигимизга раҳна солишга интилувчи ғовлар ҳам бўлиши мумкин экан. Биз ёшлар бу каби ҳолатларга қарши ҳамиша ақл ва билим билан жипслик ва ҳамжиҳатлик йўлини тутишимиз лозим. Агар тинчлик деб аталган бебаҳо неъмат бизни тарк этса, унга яна қайта эришиш ҳеч қачон осон кечмайди, деб ўйлайман. Бор нарсанинг қадрига етиш энг тўғри йўлдир.

 

Рўзахон ҚАЛАНДАРОВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси,

Учтепа тумани Маданият бўлими

«Адабиёт сари» лойиҳаси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар