Жорий йилнинг март ойида Европа Иттифоқининг «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: сув ресурслари, атроф муҳит ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик» (WECOOP) лойиҳаси минтақа журналистлари ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш – углерод нейтраллигига эришиш йўлида бизнинг ҳиссамиз» мавзуида ижодий танлов эълон қилган эди.
Бугун тобора глобал аҳамият касб этиб бораётган, чегара билмас экологик муаммолар Марказий Осиё минтақасида ҳам долзарб аҳамият касб этаётганидан хабарингиз бор. Ана шу экологик муаммолар ва уларнинг ечими масаласига халқаро жамоатчилик эътиборини қаратиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Танлов Марказий Осиё аҳолисининг глобал кун тартибидаги барқарор ривожланиш мақсадларидан бири – углерод нейтраллигига эришиш ҳамда бу йўлда «яшил энергетика»дан фойдаланишнинг зарурат ва аҳамияти борасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Халқаро танловда 52 нафар журналист 86 та ижодий иши (босма, телевидение ва радио материаллар) билан иштирок этди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатларидаги ваколатхоналари вакиллари ҳамда WECOOP лойиҳасининг нуфузли экспертларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати 25 нафар номзод танловнинг финал босқичида иштирок этишига тавсия берди. Шулардан олти нафари танлов ғолиби, деб эълон қилинди.
Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга Қирғизистоннинг «Азаттык» радиосидан Сабир Абдумомунов, 2-ўринга Ўзбекистондан «Oila va tabiat» газетаси мухбири Наргиза Умарова ҳамда Қозоғистон «Маншук Медиа» интернет нашридан Яна Каримова, 3-ўринга эса «Vremya.kg» ахборот-таҳлил портали (Қирғизистон)дан Канишай Ирисбек кизи, «Akchabar.kg» молия портали (Қирғизистон)дан Мария Индина ва Zakon.kz ахборот портали (Қозоғистон)дан Альберт Ахметов сазовор бўлди.
Газетамиз мухбири Наргиза Умарованинг «Энергия манбаларини диверсификациялаш: сиёсатми ёки зарурат?» («Oila va tabiat» газетаси, 2022 йил 14 апрель, 14-сон) сарлавҳали таҳлилий материали танловда юксак эътироф этилиб, ғолиб бўлди.
Ғолиблар Европа мамлакатларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва бу соҳадаги замонавий, илғор технологиялар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида Нидерландияга ўқув-саёҳатига юборилади.
Куни кеча танловнинг тақдирлаш маросими онлайн тарзда «Zoom» платформаси орқали ташкил этилди. Унда Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Йоханнес Стенбаек Мэдсен, шунингдек, WECOOP лойиҳасининг экология соҳасига доир сиёсатни амалга ошириш бўйича бош эксперти Юлия Докторова сўзга чиқиб, Марказий Осиё мамлакатларининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўлидаги дадил саъй-ҳаракатлари ҳамда уларга бу борада Евроиттифоқ томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам хусусида тўхталди.
Танлов иштирокчилари ва ғолибларига электрон сертификатлар топширилди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил