Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

АЁЛ  ПУЛ  ТОПСА,  БУ — КЎМАК  УЧУН

«Оила даврасида» газетасининг 11 август сонида эълон қилинган «Келин сандиғига солинган диплом» сарлавҳали мақолада бугун кўпчилик оилада учрайдиган муаммо ҳақида сўз юритилибди.

АЁЛ  ПУЛ  ТОПСА,  БУ — КЎМАК  УЧУН

Фикримча, келин ишласа, бунда ҳеч бир ёмон хосият йўқ. «Аёл ишламаслиги керак», деган қоидани ўрнатган оилаларни кўриб, очиғи, ҳайрон бўламан. Ҳатто айримлардан: «Келин оилада бола туғиб бериш, оиланинг хизматини қилиш учунгина керак», деган фикрни ҳам эшитганман. Очиғи, бундай гаплар фақат калтабинлик оқибатида келиб чиқади, деб ўйлайман.

Келин ишлаб, рўзғорга моддий ёрдам берса, турмуш ўртоғига маслаҳатгўй бўлса, бунинг нимаси ёмон? Айримларнинг: келиним ишласа, невараларимга вақт ажратолмайди, деб ўйлаши табиий ҳол. Лекин агар қайнота-қайнона (буви-бобо)ларимиз ёрдамини аяшмаса, ҳар қандай келин фарзанд қаровини ҳам, ишини ҳам эплай олади. Ёш оилага ҳар томонлама кўмак бериш катталарнинг вазифаси-ку, ахир.

Бир тасаввур қилинг, нафақат ўғлингиз, балки келинингиз ҳам нуфузли жойда ишласа, уларнинг ютуғи оилангиз шаънини кўкка кўтаради, невараларингиз келажаги учун мустаҳкам таянч, жамият тараққиётига қўшилган муносиб ҳисса бўлади. Шундай оилаларни кўриб, кишининг ҳаваси келади.

Лекин оиланинг моддий таъминотини аёлнинг елкасига илиб қўйиш ҳам ярамайди. Касб-ҳунарсиз турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан ижарада яшаб, эрта-ю кеч ишлайдиган аёлни танирдим. Унинг ҳолатини кўриб, бу оиланинг келажагини тасаввур қилишга қўрқардим. Шуни унутмаслик керакки, аёл ишлаб, пул топса, бу фақат кўмак учун. Оиланинг асосий моддий таъминоти ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакнинг зиммасида. Шундай экан, бегона муҳитга мослашмаган оиланинг янги аъзосини ишлашга ёки севимли ишидан бўшашга мажбур қилмаслик керак. Аксинча, унинг хоҳишини инобатга олиб, кўмаклашиш зарур. Муроса билан чиқарилган қарор яхши натижага олиб келади.

Қаҳҳор МИРЗАПЎЛАТ,

Фарғона вилояти




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔24

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар