Депутат ўзига билдирилган халқ ишончини оқлаши кераклигини кўп таъкидлаймиз. Аммо сайлов пайтида фаол бўлган аксарият депутатларни кейинчалик сайловчиларнинг ўзи ҳам унутишади. Бироқ шундай депутатлар борки, улар ўзларига билдирилган ишончни оқлашга фидойиларча киришишади. Ўз депутатлик мақомларидан фойдаланиб, халқнинг оғирини енгиллатишга ҳаракат қилишади.
Ана шундай депутатларимиздан бири бўлган Л.Облоқулова юртимизга Туркманистондан 32 йил олдин келган опа-укага паспорт олишларида ёрдам кўрсатди. Она ва икки бола Ўзбекистонга келганида қўлларида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадан бошқа ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган.
Она оғир касалликдан вафот этгач уй-жойи йўқ, хеч қандай ҳужжати йўқ опа-ука паспорт олиш учун тегишли идораларга мурожаат қилиб, оёғи қаварди ҳамки, аммо муаммо ижобий ечим топмади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Л.Облоқулованинг саъй-ҳаракатлари билан бугун бу етимларнинг кўзларида қувонч пайдо бўлди.
Депутат уларнинг муаммосини ҳал этиш учун, биргаликда ҳужжат йиғиб, ҳаттоки ўз уйидан жой бериб доимий рўйхатга киритди. Бугун 9 ойлик узоқ югур-югурлардан кейин ниҳоят мусофир опа-ука фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишди.
– Улар менга мурожаат қилиб, бошидан ўтганларни гапириб берганида кўзимга ёш келди. Уларнинг Ўзбекистонга бўлган меҳри, ҳурмати менинг шу ишга киришишимга туртки бўлди. Бугун қўлларига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олишди. Уларнинг кўзларидаги хурсандчилик кўз ёшлари мени жуда бахтиёр қилди, – дейди депутат Л.Облоқулова.
Тошкент шаҳар партия
ташкилоти матбуот хизмати
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔58
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил