Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Лолаларнинг уволига қолманг

Юртимизда апрель-май ойларида тоғ атрофи, қирликлардан ўтувчи магистраль йўллар бўйида ёш болалардан тортиб, катта ёшдаги момолар ҳам қўлида бир даста узиб олинган лолагул кўтариб олиб, ўтган-қайтган автомашина йўловчиларига сотаётганига гувоҳ бўламиз. Бу лолалар аниқки очиқ табиат қўйнидан, тоғлар бағридан узилиб сотувга олиб чиқилган. ​​​​​​​

Лолаларнинг  уволига қолманг

Яна улар: «Табиий ёввойи лола» деб харидор ҳам чақириб қўйишади. Аммо уларнинг қилаётган бу «тирикчилик»лари табиий мувозанат ва биохилма-хиллик учун анчайин қимматга тушаётганини лола тераётганларнинг ҳам, сотиб олаётганларнинг ҳам кўпчилиги билмайди.

Бу вақтинчалик чирой ёхуд қувонч одамзот томонидан табиатнинг бошқа неъматларига етказилаётган зарар мисоли экомувозанатнинг издан чиқишига шароит туғдирмоқда. Аслида ҳам атроф муҳитнинг эгаси бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига одамзотдан кўра кўпроқ зарар берадиган омил ҳали йўқ. Яъни табиатга энг кўп талафотни одамзод етказади.

Ўзбекистон Рес­публикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастири лабораторияси ходимлари Елена Бикова ва Шаҳзод Деҳқоновлар томонидан ekolog.uz сайтига мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича, Тошкентдан-Наманган вилоятигача бўлган йўл (Қамчиқ довони) бўйларида лолалар савдоси авж олган.

Ушбу лолалар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган «Введенский лоласи» экани аниқланган. Бу турдаги лолалар камайиб бораётган эндемик ўсимлик ҳисобланади. Шу ўринда айтиш керакки, бугунги кунда лолаларнинг 21 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Юқоридаги «Введенский лоласи» Қурама ва Чотқол тизмаларида, асосан, Оҳангарон дарё водийсида ўсади, Тошкент, Наманган вилоятларида тарқалган. Табиатда кичик гуруҳлар шаклида денгиз сатҳидан 1600-2000 метр баланд­ликда туб жинсларда, шағалли ёнбағирларда ўсади. Уруғи ва пиёзи орқали кўпаяди.

Бу лолаларнинг гул ва пиёзлари кўплаб йиғиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши туфайли йилдан-йилга камайиб бормоқда. Ушбу лолалар сон-саноқсиз инсонлар томонидан териб олиниб сотилаётгани жудаям нохуш ҳолатдир. Бир муддатли хурсандчилигимиз ва ўз манфаатларимизни кўзлаб табиатга зарар етказишимиз қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Ахир, сизу биз бу лолаларни етиштириш учун меҳнат қилмаганмиз. Жудаям лола сотгиси келган одам уни ўз томорқасида ўстириб ҳам сотиши мумкин-ку.

Лолалар равоч баргига ўраб 20 минг сўмдан сотиляпти. Аммо бу иш орқали лола сотувчилар табиатга камида 20-30 миллион сўмлик зарар етказаётганини билишармикан? Агар билишмаса уларга тушунтирадиган бирор ташкилот ёки мутасадди идора йўқми?

Биламизки жаҳонда энг ноёб лолалар Нидерландияда етиштирилади. Лолаларнинг турлари дунёда жуда кўп. Лола гули қимматбаҳо саноат хомашёси ҳисобланади. У фармацевтикада ҳам кенг қўлланилади. Бундан ташқари, ранг-бўёқ олиш ва парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Аммо лолаларнинг очиқ табиатда ўсиши ва кўпайиши инсонлар саломатлигига катта фойда бериши олимлар томонидан исботланган. Шундай экан айнан йўқолиб бораётган турларни юлиб олиб сотиш қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Совға учун бир лаҳзалик узилган лола эмас, гултувакка экилган, тирик ҳолда ўсиб турган бошқа гул олганингиз минг марта яхши эмасми?!.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар