Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Чақалоққа атаб қадалган ниҳол

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видеоролик тайёрлаб, тақдим этилди. Унда ота фарзандини ёнига олиб бир ниҳол экди. Ниҳол бола билан баробар улғайди, ота эса кексайди.

Чақалоққа  атаб қадалган ниҳол

Шунда фарзанд ҳам ўз фарзандини ёнига чорлаб, ўша ўзи эккан дарахт ёнига яна бир дарахтни қадади. Йиллар ўтиб у ҳам улғайди, хуллас бу занжир каби давом этиб, атроф яшилликка бурканиб, дарахтзор пайдо бўлди. Кўчат экиш анъанаси эса отадан-болага ўтиб, давом этаверди.

Бугун юртимизда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда баҳорнинг илк кунидан кенг қулоч ёзган «Яшил йиллик» ҳам боғ яратиш, ҳар қарич ерни кўкаламзорлаштириб, яшилликка буркашдек эзгу мақсадларга йўғрилган. Бу борада нафақат дарахт экиш билан, балки фуқароларга бунинг экотизим учун нечоғлик аҳамиятли эканлигини тушунтириш, тарғиб қилиш, биргаликда келажак учун жавобгарликни англаш ва шу келажакни сақлаш учун ҳаракат қилишга ундаяпмиз.

Албатта, мазкур тарғиботлар, бажарилаётган кенг кўламли ишлар ҳар ерда тилга олиниб, ёшларимиз онгига сингиб бораётир. Ҳар бир хонадонга «Яшил йиллик» шукуҳи кириб бормоқда.

Бугун Бухоро вилояти аҳолиси ҳам мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини ўтқазиш, парваришлаш каби тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Қувонарлиси, кексалар ёшларни ёнига олиб, биргаликда дарахт экишмоқда. Буни қарангки, юқорида биз сўзлаган видеороликдаги каби анъана ҳамон айрим оилаларда мавжуд экан. Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи Абдуллаевлар оиласи азалий урф-одатларимизга таянган ҳолда хонадонда янги чақалоқ дунёга келгани муносабати билан унинг номига дарахт кўчатлари ўтқазишди.

Болажонга атаб кўчатлар экишди, улғайганида мевасидан баҳраманд бўлиб кучга тўлсин, унинг соя-салқинида ўйнаб улғайсин, дея эзгу ниятлар қилишди.

Шу мақсадда ҳовли ва уйнинг ташқарисига ёнғоқ, нок, олма, шафтоли, гилос, каштан каби дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Жажжи меҳмон эса ўзига атаб экилаётган кўчатларни кузатиб турди. Ажабмаски чақалоқ ана шундай ерга, ўсимликларга ва табиатга меҳрли, ошуфта қалб соҳиби бўлиб вояга етса.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар ҳар бир хонадонни, қолаверса, бутун маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш, шу билан бирга халқимизга хос эзгу анъаналарни муносиб давом эттиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔258

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔443

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 84    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 258    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 443    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 507    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 538    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар