Нима учун айнан баҳорнинг илк шодиёнаси аёллар байрами ҳисобланади? Ўша куни эркаклар севимли аёлларини совғалар ва гуллар билан хурсанд қилишга шошадилар.
Дарвоқе, эркаклар куни қачон эканлигини биласизми? Турли маълумотлардан иборат мозайкани яхлит шаклга келтириб, халқаро хотин-қизлар кунининг юзага келиши тарихига оид янги маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
Дастлаб машҳур немис социалисти Клара Цеткин 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган анжуманда ушбу байрамни нишонлашни таклиф қилган. Унинг фикрича, 29 август санасини эркаклар ва аёллар меҳнатига бир хил ҳақ тўлаш йўлидаги курашга доир митинглар куни сифатида белгилаш керак эди. Бунга кейинчалик бутун дунёда ўз аксини топган Нью-Йоркдаги тикув фабрикаларида ишчи аёлларнинг оммавий иш ташлаши сабаб бўлган. Россияда 8 март санаси машҳур февраль инқилобида аёлларнинг иштироки хотираси сифатида 1921 йилда белгиланган.
Капиталистларга аёлларнинг заводларда тенг иш ҳақи тўланиши йўлидаги кураш ғояси ёқмаган, шу боис БМТ 1977 йилда урғуни шунчаки ҳуқуқлар учун курашга қаратган ҳолда, билдирмасдан байрамни «қайта йўналтирган». Маълум вақт ўтгач 8 март аёлга нисбатан муҳаббат байрамига айланган ва аксарият Европа мамлакатларида Оналар куни ўрнини босган.
Қадимги Римда 8 мартга ўхшаш маросим – эркин аёллар байрами нишонланган. Шу куни аёллар ўзларининг энг яхши либосларини кийиб, Веста маъбудасининг ибодатхонасини зиёрат қилганлар ва эркаклардан совғалар олишган. Ушбу байрамда ҳаттоки қул аёлларга ҳам қонуний байрамда дам олишга рухсат берилган.
Замонавий дунёда лолалар ёки бойчечакларнинг кенг оммалашганига қарамай, мимоза гули ҳамон 8 март рамзи ҳисобланади. Мимоза ўтган аср 60-йиллари бошидан буён аёлларга совға қилинган биринчи гул бўлган. Нима учун айнан мимоза? У февраль ойидаги совуқлардан сўнг биринчи бўлиб гуллаган, арзон бўлган ва осон парваришланган, шу боис ҳамма ерда сотилган.
1965 йилгача 8 март оддий иш куни ҳисобланган ва бошқа календар саналари орасида ажралиб турмаган. Фақатгина Брежнев даврида совет иттифоқ коммунистик партияси халқаро хотин-қизлар кунини тўлақонли дам олиш куни сифатида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Иттифоқ парчаланганидан сўнг халқаро хотин-қизлар куни Ўзбекистонда ва деярли барча МДҲ мамлакатларида байрам сифатида қолган. Бироқ, Литвада консерваторлар 2002 йилда байрамни ортиқча демократик ва «аксилдиний» руҳи учун бекор қилган. Шунингдек, Беларусда 8 март санаси Оналар кунига ўзгартирилган.
Англия, Франция ва Германияда 8 март умуман алоҳида сана ҳисобланмайди. Илғор аёллар ўзларининг аёл бўлиб туғилганларини байрам қилишда маъно кўрмайдилар. Бу мамлакатларда давлат даражасида бошқа байрам – Оналар куни нишонланади ва у деярли худди ўша вазифаларни бажаради: аёллар маиший юмушлардан дам олиш имконига эга бўладилар, болаларни эркакларга топширадилар ва байрамни нишонлаш учун кафе ҳамда ресторанларга борадилар.
Хитой ва Португалияда 8 март фақатгина фаол равишда қизлар базмини ўтказадиган ва мамнуният билан совға алмашадиган аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Бироқ, бу мамлакатларда гуллар қадрланмайди, шунингдек, давлат даражасида оммавий тадбирлар ўтказилмайди.
Японияда тенг ҳуқуқлилик куни мавжуд эмас. Бу ерда бутун март ойи аёлларга бағишланган. Шу ўринда, Қўғирчоқлар байрами деб номланадиган Хинамацури байрамига тўхталиб ўтиш зарур. Қизалоқлар 3 март куни чиройли кимоноларини кийиб, махсус ширинликларни тайёрлайдилар ҳамда қўғирчоқлар кўргазмаларини ташкиллаштириб, эркаклардан совғалар оладилар. Шунингдек, март ойида кўплаб тўйлар ўтказиш одатга айланган, чунки бу ойда қурилган турмуш бахтли бўлишига ишонадилар.
Ҳиндистонда хотин-қизлар куни октябрь ойида нишонланади, чунки мартда Холли байрами ўтказилади. Одамлар рақсга тушадилар, бир-бирларига рангли сув сепадилар ва табиат гуллайдиган даврни нишонлайдилар.
8 март куни 55 фоиз эркаклар севимли аёлларига гул, 7 фоизи – тақинчоқлар, 9 фоизи эса – атир тақдим қиладилар. Аёлларнинг ўзлари нимани кутадилар? Аксарият сўралган аёллар (47 фоиз) пардоз воситалари ва гул олишни исташларини айтганлар.
Замбияда бу сана Ёшлар куни, Албанияда – Ўқитувчилар куни, Сурияда – Инқилоб куни, Малайзияда – Султон куни, Либерияда – Қурбонлар хотираси куни ҳисобланади. Шунга қарамай, биз ҳамон 8 мартни аёлларимизга нисбатан муҳаббат ва садоқат байрами сифатида нишонлашда давом этамиз. Зеро, аёлларсиз бу дунё ўз гўзаллигини, меҳрини ва маъносини йўқотган бўларди: ахир сайёрамизни ҳаракатга келтирувчи куч ҳам муҳаббат ва янги ҳаётнинг дунёга келиши эмасми?!.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔98
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил