Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Тақиқлар ортидаги манфаатдорлик Иссиқдан ҳимояланиш учун ҳам миллионлаб маблағ керакми?

Сўнгги йилларда юртимизда ёз фасли ўта иссиқ ва қуруқ келмоқда.

Тақиқлар ортидаги  манфаатдорлик  Иссиқдан ҳимояланиш учун ҳам миллионлаб маблағ керакми?

Шундай жазирама кунларда кўчаларда ҳаракатланаётган автомашиналарда қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимояланиш учун ҳам инсонлар ўз автомобиллари ойнасини қорайтириш («тонировка» қилиш)га эҳтиёж сезади.

Ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат олиш учун ҳамманинг ҳам қурби етавермайди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»да барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлардан бири сифатида белгиланган.

Енгил автомобилларнинг ойналарини пуллик қорайтиришга 2018 йил 1 август­дан рухсат берилган. Қорайтиришга рухсатнома олиш учун тўлов – жисмоний шахсларга 16,5 миллион сўм, юридик шахсларга эса 22,1 миллион сўм этиб белгиланган. Нархга кескин норозилик­лар бўлгач, анча пасайтирилди. Арзонлаштирилган нарх ҳам аҳолининг ойлик маошларига нисбатан олиб қарасак, ҳар кимга тўғри келавермайди.

Бугунги кунда «тонировка» учун жисмоний ва юридик шахслар ЯИДХП орқали рухсат олиш учун мурожаат қилганда, тўловларнинг қуйидаги ставкалари белгиланган (илгари белгиланган миқдорнинг 90 фоизи).

Орқа ён ойналар – жисмоний шахслар учун йилига 4,5 БМҲ (1 миллион 215 минг сўм); юридик шахсларга йилига 9 БМҲ (2 миллион 430 минг сўм); барча ён ойналар – жисмоний ва юридик шахслар учун йилига 45 БМҲ (12 миллион 150 минг сўм); олд эшикларнинг ён ойналарини 50 фоизгача, орқа ойналарни эса 100 фоизгача қорайтириш мумкин.

Ижтимоий тармоқларда ҳам айнан мана шу «тонировка» масаласи доимий баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Айниқса, рухсатсиз «тонировка» учун жарима миқдори жуда юқори. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига киритилган ўзгаришга асосан тегишли рухсатномасиз автомобиль ойналарини қорайтириш учун жарима БМҲнинг 25 баравари миқдорида (6 миллион 750 минг) этиб белгиланган. Ушбу қоидабузарлик яна такрорланса, энг кам иш ҳақининг 40 бараварида (10 миллион 800 минг сўм) жаримага тортилади. Ваҳоланки йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўладиган ҳолатлар жуда кўп. «Тонировка» сабаб содир этилган жиноят ва бошқаларга хавф туғдирадиган ҳолатларга дуч келмаганмиз.

 

Жамият равнақи учун қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар инсон манфаатлари учун. Аммо ўз автоуловида иссиқдан ҳимояланиш учун инсонларга миллионлаб маблағ керак бўлаётгани ачинарли.

 

Мурожаатчиларимиздан бирининг айтишича, Россияда автомашиналарнинг ён ойналарини қорайтириш 1150 рубль, сўмга ҳисоблаганда 166 минг сўмга айланар экан. Биздаги нархларга солиштирганда, осмон билан ерча фарқи бор. Ҳар қандай тақиқлар, жарималар ортида манфаатдорлик бўлиши оғриқлидир. Ўзбекистонда биргина 2019 йилнинг 5 ав­густидан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар 82 минг 125 та «тонировка» рухсатномаси берилиб, жами 302 миллиард 635 миллион сўм ундирилгани хабар қилинган эди.

«Тонировка»га рухсатнома бериш ва ноқонуний ойналарни қорайтирган фуқаролардан ундириладиган жарималардан анча-мунча фойда кўраётганлар ҳам бор.

Асосий масала шундаки, юридик ва жисмоний шахсларга «тонировка» учун нархни тенглаштириш лозим. Шу ўринда истеъмолчи сифатида юртдошларимиз томонидан келиб тушаётган яна бир таклиф: «тонировка»га эҳтиёж пайтида «мавсумий ойналар тусини ўзгартириш» лойиҳасида «тонировка» аҳолига текин ёки фуқароларнинг оладиган ойлик маошларидан келиб чиқса, ҳамманинг имкони етади.

Шунда «тонировка» сабаб содир бўладиган ҳуқуқбузарликларга ҳам асос қолмайди. «Арзон бўлса, олувчидан инсоф кетар, қиммат бўлса, сотувчидан» дейиш­ганидек ҳар ненинг баҳосида «олтин ўрталик» бўлиши лозим.

 

Гулноза ШАРАФОВА,

Истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш

жамиятлари федерацияси матбуот

хизмати ходими




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔4

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔35

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔40

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар