Жараён      Бош саҳифа

Навоийда канал суви ифлосланишига барҳам берилди

Экология ва Экопатруль назорат тадбирлари, экорейдлар бугун фақат пойтахт билан чекланиб қолаётгани йўқ.

Навоийда канал  суви ифлосланишига  барҳам берилди

Барча вилоятларда ташкил этилаётган бундай тадбирлар экологик назорат инспекторлари ва Экопатруль ходимлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаб, қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф этишда ўз самарасини бермоқда.

Навоий вилояти Учқудуқ туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро М.А. Учқудуқ тумани «Узунқудуқ» ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдаги сувни ифлослантираётгани аниқланди. Мазкур ҳолатда ҳуқуқбузарликка ўз вақтида чек қўйилди, оқар сувнинг ифлосланиш манбаси тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Фуқарога табиатга, хусусан сувга етказган зарари учун 810 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Бундан ташқари, кузатувлар ва назорат тадбири давомида фуқаро А.Л. томонидан тумандаги «Боздун» ОФЙ ҳудудидан ўз бошқарувида бўлган юк машинасида ўз эҳтиёжига фойдаланиш учун ноқонуний равишда қум-шағал юклаб чиқиб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқарога 2,7 млн. сўм жарима белгиланди.

Шунингдек, аҳоли орасида тушунтириш олиб борилиб, табиатга етказиладиган ҳар қандай зарар, ноқонуний ҳаракатлар оқибати қандай бўлиши ҳақида тушунча берилди.

Саксовул «ови»га  чиққанлар жазоланди

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Экология қўмитаси ва Миллий гвардия, ИИВ ППХ ва бошқа масъул ходимлар билан биргаликда рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар орасида давлат захира еридан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини чопиб олганлик ҳолати аниқланди. Шусиз ҳам Қорақалпоғистондаги оғир табий муҳитни яхшилаш, экологик мувозанатни оз бўлсада тиклаш йўлида турли акция ва тадбирлар асосида саксовул каби сувсизликка чидамли, иқлимга мос ўсимликлар экиб келинмоқда. Уларнинг амал олиши учун кўпчиликнинг пешона тери, меҳнати сингмоқда. Аммо айрим кимсалар ана шу саъй-ҳаракатларни кўкка совуриб, мисқоллаб қилинган меҳнат маҳсулини кесиб кетмоқда. Бундай ҳуқуқбузарликка жим қараб туриб бўлмайди, албатта. Зеро, дарахт кесишга жорий этилган мараторий чексиз муддатга узайтирилган, аммо бунга фуқароларнинг бепарволиги қонуний чора кўришни тақазо этади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан 13,5 млн. сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 7 миллион 182 минг сўм даъво ҳисобланди. Ҳуқуқбузарлар ва уларнинг ҳолатини кўрган атрофдаги инсонлар бундан тўғри ҳулоса чиқарса эди, бошқа саксовуллар «ов» қилинмасмиди...

Кўнгилхушлик истовчи кушандалар

Жиззах вилоятида ҳам Экопатруль, Экология инспекторлари ва бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида экорейдлар ўтказилиб, ҳудуд экоосойишталигини асраш сари ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шулардан бири 4-экологик назорат пункти ҳудудида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган экологик назорат тадбири бўлди.

Жараёнда ҳудуддаги, мавжуд ҳолатлар, муаммолар ўрганилди. Натижада А.А. исмли фуқаро ҳудуддаги кўлда ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан кўнгилхушлик учун ноқонуний ов қилгани аниқланган. Ов қилинган жой кўздан кечирилиб, ҳуқуқбузарликни амалга оширган фуқарога ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМ миқдорининг беш баробари, яъни 1 млн. 350 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Қурилиш чиқиндисини дуч келган ерга ташламанг!

Экопатруль ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ҳам белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказишда давом этмоқда. Бухоро шаҳрининг Абдуҳолиқ Ғиждувоний кўчаси 10А-уй атрофида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари ташлангани ҳолати аниқланди. Табиийки қурилиш чиқиндиси экотизимга жиддий зарар келтиради. Дарахтлар, ўсимлик ва жониворлар шикастланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳам бундай қонунбузарликларга нисбатан тегишли тартибда маьмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔98

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 98    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар