Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Йиғилишда Дастурда белгиланган тадбирлар ижроси билан бирга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳисоботда таъкидланганидек, Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган амалий ҳаракатларни қатъий давом эттириш орқали Орол денгизининг қуриган тубида 2 млн. гектарда яшил қопламалар барпо этилган.
Шунингдек, ўрмон хўжаликлари томонидан 2021 йил давомида 734 тонна уруғ, 15 млн. дона кўчат ва ниҳоллар тайёрланган. Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари четларида шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш мақсадида ҳисобот даврида 250 гектарда иҳота дарахтзорлари ташкил қилинган.
Тахтакўпир туманининг 5 та фуқаролар йиғинида 3,3 минг аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш йўлга қўйилган.
Мўйноқ, Қўнғирот ва Бўзатов туманларидаги 20 та тиббиёт муассасаси, 15 та мактабда сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция килиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тақдим этилган ҳисоботга кўра, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 5 минг 892 км. ичимлик сув тармоқлари, 559 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинган. Натижада 1,5 млн. нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланиб, 2,9 млн. нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси йил бошидаги 65,1 фоиздан 69,7 фоизга етказилди.
Фракция йиғилишида Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижроси таъминлангани депутатлар томонидан юқори баҳоланди ва ҳукуматнинг Давлат дастурининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботи маъқулланди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔98
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил