Ёнғин кутилмаган вақтда ҳаётимизга ҳам, мол-мулкимизга ҳам таҳдид соладиган бахтсиз ҳодисадир. Замонавий дунёда ёнғинларнинг кўпайишига таъсир қилувчи кўплаб омиллар мавжуд, аммо энг муҳими инсон омили.
Ёнғин муаммоси нафақат мамлакат, балки ўзимиз яшаётган шаҳар, хонадонимиз шаҳримизда ҳам долзарб ҳисобланади. Сўнгги йилларда инсон айби билан содир бўлган ёнғинлар сони сезиларли даражада ошмоқда.
Кўпинча ёнғиннинг сабаби болаларнинг ҳазил ўйинларидир. Ота-оналар бу муаммони етарлича жиддий қабул қилмайдилар. Болаларга ёнувчан нарсалар билан ўйнашга рухсат берилиши муаммонинг бош сабабларидан бири. Инсоннинг ушбу муаммога муносабатини ўзгартириш учун бола ривожланишининг мактабгача босқичидаёқ у билан шуғулланишни бошлаш керак. Одамларнинг ёнғин хавфсизлигига нисбатан онги ва муносабатини ўзгартириш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини шакллантириш учун болалик энг қулай ёшлигини унутмаслик лозим.
Болалар боғчаси ва ота-оналар бирлашиб, болаларни юзага келиши мумкин бўлган фожиадан ҳимоя қилишда ва уларда ёнғин хавфсизлиги маданиятини шакллантиришда мақсадли иш олиб бориши керак.
Масалан, Самарқанд вилояти мисолида оладиган бўлсак, ўтган 2021 йилда ёнғинлар 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 118 тага ёки 19,9 фоизга кўпайган.
Ёнғинларнинг 90 таси ёш болалар томонидан содир этилган ва бу кўрсаткич ҳам 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 та кўп бўлган.
Мисол учун, Булунғур тумани «Лалмикор» МФЙ, Эшмонтўп қишлоғида яшовчи 1958 йилда туғилган А.Н.нинг хонадонида ёнғин содир бўлган ва уйнинг 80 метр квадрат шифт, том ва уй жиҳозлари ёниб кетган. Ёнғиндан уйнинг 100 метр квадрат майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг сабаби ўрганилганда, унинг содир бўлишига 2012 йилда туғилган С.Б.нинг гугурт ўйнаши сабаб бўлгани аниқланган.
Ёнғин балосининг олдини олиш, уни баратараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси аҳоли ва ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш борасида асосий муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқарув органларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишини мувофиқлаштириш мақсадида юртимизда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги»дир.
Айниқса, вилоятларимиз ва чекка ҳудудларда электр ва табиий газ узатилишида тез-тез узилишлар бўлишини ҳисобга олсак, аҳолидан янаям хушёрроқ бўлиш талаб қилинади.
Ҳозирги кунда ис газидан огоҳлантирувчи махсус мосламалар сотувда мавжуд бўлиб, унчалик қиммат ҳам эмас. Аммо уларни хонадонларга ўрнатиш орқали қанчадан-қанча инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, келиб чиқадиган ёнғинларнинг олдини олиш мумкин. Биз эълон қилинган ойлик доирасида аҳолига ушбу мослама ҳақида ҳам маълумот бериб боряпмиз.
Эҳтиёткорлик, ёнғинни келтириб чиқарадиган ҳолатларга беэътибор бўлмаслик – фалокатнинг олдини олиш учун ҳам, ўзимиз учун, қолаверса бутун жамиятимиз учун ҳам улкан фойда бўлади.
Отабек АКРОМОВ,
Тошкент шаҳар ФВБ ЎзМТРК
ЁХТТЭБ Ёнғин назорати ва
профилактика бўйича инспектори
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔98
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил