Жараён      Бош саҳифа

500 долларлик мушук

Нозима келинлик уйига қувониб назар солди. Ҳозир ундан бахтли одам йўқ. Ахир кўнглидагидек инсонга турмушга чиқди. Барчаси у орзу қилгандек.

500  долларлик  мушук

Оёғи остида суйкалаётган алламбало жунли, ранглари антиқа мушукни кўрди-ю, «ҳа, жонивор, қорнинг очдими?» деб сергўшт, серёғ мантидан иккита берди. Аммо ҳамма ғалва шундан кейин бошланишини қизгина туш кўрибдими?

Кечга бориб «Вой дод!» деган ҳайқириқ хаёлини бошидан учирди. Қайнонасининг овози «жаноб» мушукнинг хонасидан келаётганди (мушукнинг алоҳида хонаси бўлишини Нозима шу ерда билди). Келинчак жон ҳолатда ўша ёққа югурди. Қарасаки мушук ерда чўзилиб ётибди. Жон таслим қилибди жонивор.

Қайнонаси мўлтираб турган Нозимага қараб: – Нима қилдинг мушугимни, жувонмарг? – деганда келинчак дағ-дағ титрай бошлади.

– Манти бергандим холос. Янги пишган мант..!

– Ҳе, мантинг бошингдан қолсин! Қиш­лоқи! Шумоёқ!..

Қайнонасининг чинакамига йиғлашга тушганини кўрган бутун оила йиғилди. Ҳаммаси бир бўлди-ю, қайнисинглисининг «бу мушук сиздан қиммат турарди, келинойи!» дегани ошиб тушди. Қайнонаси эса шу куни уни уйдан ҳайдади.

Масалага маҳалланинг кайвонилари, кўпни кўрган қариялар аралашиб ҳам ҳал қилишолмади. Нозиманинг ҳомиладорлигини билган қайнонаси бир келиб хабар олмади. Эри келиб-кетиб юрди.

Нозиманинг ойи куни яқинлашиб, ўғил кўрди. Ота-онаси амаллаб қайнонасини бош неварасини кўришга кўндирибди. Жувон чақалоғи билан келинлик уйига қадам қўяркан, бир  мушукни деб шунча азобга қолганига ишонгиси келмади. Шу пайт миёвлаб оёғига суйкалган мушукдан ўтакаси ёрилди. Чақалоғини қўлидан тушириб юборишига сал қолди.

Қайнонаси эса: – Бу 500 долларлик мушук. Янгисини олдик. Овқати 200 доллар туради, – деди жеркиброқ.

Нозима ич-ичидан қадрига йиғлаганча семиз, эрка мушукка қараб қолди.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔98

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 98    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар