Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Сариёғ олиб енг – машинали бўласиз»

«Маҳсулотимиз сифатсиз, лекин уни сотиб олсангиз, машина ютишингиз мумкин...»

«Сариёғ  олиб енг –  машинали бўласиз»


Бироз муддат аввал ҳам маҳсулот рекламаси давомида ҳиссиётлар ваъда қилинарди: «Унутилмас таъмдан баҳра олинг»; «Лаззатли онлар»; «Меҳр улашинг» ва ҳоказо.

Ҳозир эса кўплаб рекламаларда маҳсулот қийматини бошқа маҳсулот билан ўлчашга ҳаракатни кўриш мумкин:

«Машина харид қилинг – уйга эга бўлинг»;

«Сариёғ олиб енг – машинали бўлинг»;

«Ичимлик сотиб олинг – хонадон ютиб олиш имконини қўлга киритинг»...

Булар нимани англатади? «Агар шу каби ютуқларга эга бўлиб қолишингиз эҳтимолини айтмаса, маҳсулотимиз ҳеч нимага арзимайди», – деганими?

«Мазаси унчалик эмас, сотиб олиб кодни юборсангиз бўлди. Емасангиз ҳам розимиз», – деганими ёки?

Наҳотки, маркетологлар истеъмолчи, харидор ёки потенциал мижозларга тадбиркорнинг маҳсулотидан айтарли қиймат топиб бера олмаётган бўлса?

Ёки болалигидан ажойибу ғаройиб эртак­лар тинглаб, улардаги меҳнаткаш қаҳрамоннинг бирданига мўъжизавий тарзда бойиб кетишига ошуфта бўлиб катта бўлган авлоднинг психологиясидан атай унумли фойдаланишга уринишяптими?

Эҳтимол, маҳсулот сифати, нархи, таъми, дизайни устида ортиқча бош қотириш шарт эмас, бир эплаб бирозгина ўхшатсак бўлди, турли совринлар ваъда қилиб, бемалол катта партияда сотаверамиз, деган махсус режами бу?

Қизиқарли ва жумбоқли маркетинг. Энг қизиғи, ушбу маркетинг иш беряпти. Ҳар ҳолда, бу ерда маркетинг тезда пул йиғиб олишга қаратилган ва вазифа аъло даражада уддаланяпти.

Телевидение учун контент ҳам тайёр. Ютуқли ўйинлар ўйналиши, совринни ғолибга топшириш жараёни... Ҳаммаси алоҳида кўрсатув бўлиб эфирга узатилади.

Сериал, реклама, реклама натижасида сотиб олинган маҳсулотнинг акция бўйи­ча ютуқли ўйини, ютуқни топшириш, кино, муваффақиятли тадбиркорлар...

Аксар одамлар тирикчилик ташвишларидан ортиши билан печкага таппини солади-ю, телевизорда юқоридаги томошаларни кўриб, ширин орзуларга берилганча уйқуга кетади. Тўсатдан чироқ ўчиб қолса, халқ орасидан чиққан қаҳрамон нима ютди экан, деган ўй билан ухламай чиқиши ҳам мумкин.

Уйқусизлик сабаби асло китоб эмас, ширин орзулар китоб ўқиб, у ердаги қаҳрамон туфайли порламайди. Сабаб бошқа, мақсад ҳам ўзга.

Эрта туриб шу сариёғнинг икки ўрамига етадиган пул топиш илинжида кўчага отланишади, ичимликка ҳам етиб қолармикан, дея қайта-қайта ҳисоб-китоб қилишади.

Гўё шу маҳсулотни сотиб олаверса, бир кун ютуқ чиқади-ю, бор ташвишлар унутиладигандай, бор қийинчиликлар ортга чекинадигандай, бор орзулар амалга ошадигандай...

 

Гавҳар НАСРУЛЛОҲ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар