Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтди. Халқ овоз бериб, ўз сўзини айтди. Гарчи ҳеч ким устма-уст мажлис ўтказиб, сайловни ёритиш бўйича буйруқона оҳангларда топшириқ бермаган бўлса-да, биз мухбирлар имкон қадар ушбу жараённи фаол ёритдик.
Назаримда, ишга янги келган ходим ҳам, кўп йиллик тажрибага эга ҳамкасблар ҳам буни азбаройи шу Ватанни севгани, унда кечаётган муҳим жараёнларга бефарқ бўлмагани, ўзи, оиласи, фарзандлари тақдирини шу табаррук юрт билан вобаста кўрганидан «non stop» режимида ишладик, десак муболаға бўлмас!
Кейинги йиллардаги ўзгаришларни бутун жаҳон эътироф этмоқда. Яширишнинг нима кераги бор, чет элликлар мақтовга анча зиқна бўлишини касб орқали яхши биламан. Янгиланаётган Ўзбекистондаги ўзгаришларни уларки эътироф этаяптими, демак, бундан бир неча йиллар аввал бошланган ислоҳотлар натижадорлиги ҳатто чет элликлар назарига ҳам тушиб улгурибди.
Сайловни кузатиш учун минг нафарга яқин кузатувчи келган бўлса, қирқ-эллик нафари билан ҳамсуҳбат бўлишга тўғри келди. Лекин уларнинг бирортаси «мен интервью бермайман, менинг ўз фикрим бор, уни журналистларга айтмайман», дегани йўқ. Ютуқларни, мавжуд жараённи борича гапирди улар. Ватанимизга эҳтироми, юрт қайғусидаги етакчимизнинг минг машаққатли заҳматларини тан олгани учун менинг ҳам хорижлик меҳмонларга эҳтиромим анча ортди.
Хизмат сафари билан хорижда бўлган қадрдоним билан суҳбатлашиб, унча-мунчасига баландпарвоз фикр билдирмайдиган бу инсоннинг мудом шукроналикка ундагани хаёлимни олди. Айтишича, пандемиядек ўта мураккаб ва синовли бир даврда Европанинг мана-ман деган давлатларида иш ўринлари кескин қисқармоқда. Демакки, оддий одамларнинг нон топиш имконияти камаймоқда. Бировнинг биров билан иши йўқ...
Бизда-чи? Ўтган беш-олти йиллар мамлакат ҳаётини, онгу тафаккуримизни буткул ўзгартириб юборди. Энди «Бизга бўлаверади» қабилидаги ёндашувлар ҳам, кераксиз қарсакбозлигу мақтовлар, баландпарвоз гаплар бизга ярашмаслигини ислоҳотлар шиддати кўрсатмоқда.
Сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда жадал янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Одамлар ҳақ-ҳуқуқларини таниши, талаб қилиши, шунинг баробарида фуқаролик мажбуриятларини англаши, фикрини эмин-эркин ифода қилиши учун шароит яратилди.
Халқни ўйлантираётган муаммолар тўлиб-тошиб ётгани яшириб ўтирилмади. Улар мартабали биноларнинг кабинетларида эмас, мамлакатимизнинг олис-олис, энг чекка ҳудудларига бевосита бориб, кўриб, оддий одамлар билан дилдан самимий суҳбатлашиб, таҳлил қилинмоқда, ўрганилиб, тезкор ҳал қилинмоқда. Аёл ва қизлар, нуронийлар, ёшларга оид масалаларга энг устувор вазифа сифатида ёндашилмоқда.
Бирор-бир йилт этган, халқимизнинг кўнглини кўтарган, унга таскин бўлган янгилик, эзгулик, хайрли амалий ташаббус борки, бари одамлар, кўпчилик, бутун ҳамюртларимиз билан бамаслаҳат тарзда жорий этилмоқда. Адашганларга, турли ёлғон ғояларга учиб, ер куррасининг оловли нуқталарига бориб қолганларга, уларнинг оилалари, норасида ва бегуноҳ фарзандларига бир эмас қайта-қайта ростмана МЕҲР кўрсатилмоқда. Хатоларни англаш, уларни тўғрилаш учун имкон берилмоқда. Шу табаррук тупроқни кўзга суртиш имкони берилмоқда.
Оғир ижтимоий-иқтисодий муаммолар сабаб чет мамлакатларда нон топиш илинжида юрган мусофир ҳамюртларимиз ўз ҳолига ташлаб қўйилмаяпти. Уларнинг оғирини енгил қилиш учун ҳамма имкониятлар ишга солиняпти.
Ҳа, бугун мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшганлар ҳам, оддий одамлар ҳам, мушкул аҳволга тушиб қолганлару хато йўлга кирганларга ҳам эътибор кўрсатилмоқда. Ҳеч ким меҳрдан бенасиб қолмаяпти. Бир оилани, рўзғорни рисоладагидек бошқариш, барини бадастур этиш, яна тартиб, интизом, одамгарчилик, инсонийлик, ўзликни унутмаслик осон эмас. Бутун мамлакатни рисоладагидек бошқариш, муаммоларига балогардон туриб бериш, уларга тезкор ечим топиш ундан минг чандон оғир!
Ота-онамиз ҳар куни дастурхон атрофида элимизни, юртга ризқ бераётган деҳқону миришкорларни, жонажон Ўзбекистонимизни Яратган ўз паноҳида асрасин, деб дуо қилишдан чарчашмайди. Эзгу тилакларда ҳикмат кўплиги бугунгидек мунаввар кунларда янада теран билинар экан.
Назокат УСМОНОВА
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил