Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилИнсон туғилибдики яшаш, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдириш учун ҳаракат қилади. Ҳамманинг ризқи турлича – кимдир ҳалол меҳнати билан, кимдир эса қинғирликлари билан одамлар ёдида қолади.
Якшанба куни ул-бул олай деб бозорга тушган эдим. Дам олиш куни бўлгани учунми, харидорлар кўплигидан раста йўлакларида юриб бўлмайди. Харид қилмоқчи бўлган нарсаларим ҳам ёдимдан кўтарилаёзди. Бу ёқда аравакашлар кимнингдир ҳожатини чиқариш мақсадида у ёқдан-бу ёққа тинмай ўтиб қайтади. Лекин одам кўплигидан араванинг юриши қийин, юк ортиб олган аравакашлар бор кучи билан тортишга уринади. Бозор атрофидаги автомашиналарнику айтмаса ҳам бўлади, йўлнинг ярмигача тирбандлик ҳосил бўлган.
Қилган харидларимни кўтариб кўча томон ҳаракатлана бошлагандим, ортимдан аравакашнинг «пўшт арава, пўшт» деган овозини эшитиб, ўзимни чеккага олдим. Aравасининг устига баланд қилиб қопланган картошка ортиб олган. Юк ўзиям бир тоннадан ошарди. Aравани бошқариб келаётган бола эса кўринишидан анча ёш, балоғатга етиб-етмаган. Ҳар қандай норғул йигит ҳам бунча юкни гавжум жойда олиб юришга қийналади. Aравакаш «пўшт арава, пўшт» деганча йўлида давом этар экан, рўпарасидан сигнал чалиб машина келиб қолди. Йигитча аравасини чеккага олишга улгурмасидан рул бошқаруви издан чиқиб, машина аравага бориб урилди. Баланд қилиб ортилган картошка қоплари аравакашнинг устига қулади. Автомашина ҳайдовчиси эса дарғазаб ҳолда жаҳл билан аравакашга бақира кетди. Ундан ҳол-аҳвол сўраш ўрнига «Қара, эй тасқара, машинамни нима қилиб қўйдинг, келгинди...», дея бақиришда давом этарди.
Одамлар аравакашга ёрдам бериб қопларни унинг устидан олиб ташлашди. Ҳайриятки, Aллоҳнинг мўъжизаси билан болага ҳеч нима бўлмабди. Шу ерда воқеага гувоҳ бўлган ёши улуғ отахонлар «Ўғлим, машинани бошқара олмай аравага ўзингиз келиб урилдингизку, бу болада нима айб» дея танбеҳ беришарди. Ҳайдовчи уларнинг гапига парво қилмай аравакашга бақиришда давом этди. «Сен бу машина қанча туришини биласанми, сендан қиммат туради. Устингдаги кийимингни қара, бунақа машинага умринг бино бўлиб ўтирганмисан» дея камситишга ўтди. Aйб ҳайдовчининг ўзида бўлишига қарамасдан машинасини тузатиб беришни талаб қиларди. Шунда одамлар орасидан кимдир «Ҳой болам, бу бола машинангни қандай қилиб тузатиб бера олади? Ўзи қора терга ботиб меҳнат қилиб топаётган пули сенинг чўнтак пулингча ҳам эмас, айб ўзингда бўлса нега бундан пул талаб қиласан?» дея дакки берди.
Мен секин аравакашнинг олдига бордимда, «Ука, арава ҳам, пул ҳам топилади. Кечирим сўра, майли айб унинг ўзида бўлса ҳам. Бунақаларнинг айбини бўйнига қўйгунингча сочинг оқаради» дедим. Aравакаш эса гапларимдан сўнг «Ака, кечиринг, одам кўплигидан келаётганингизни кўрмай қолдим», дея ялина бошлади. «Кечиринг, акажон, арава тортаётганимга ҳали кўп бўлмади, унча пулим йўқ, кечиринг» дерди кўзига ёш олиб. Aйб ўзидалигини фаҳмладими ёки атрофдагиларнинг ёш болага зуғум қилиб пул ундирасанми, деган гапларидан уялдими, ҳайтовур машинасига ўтириб жўнаворди. Aравакаш эса пачоқ бўлиб яроқсиз ҳолга келган аравасидаги юкларни шеригининг аравасига ортиб, «пўшт арава, пўшт» деганча расталар оралаб бозор ичкарисига йўл олди.
Уйга кетяпману, тинмай ўзимга ўзим савол берардим. Наҳотки одамлар орасидан оқибат шунчалик кўтарилиб кетган бўлса?! Aравакаш ҳам одам, у қилган меҳнатни қилиш кўпчиликнинг қўлидан келмайди. Лекин уларга баъзилар одам сифатида муомала қилишмайди. Кўп бора кузатганман, орамизда айримлар бозорлик қилиш учун гаплашишади-да охирида пулни беришга келганда менсимасдан, арзимаган пул тутқазиб, талашиб ўтиришади. Одам қанча қиммат машина минса-да, фаросати бўлмаса қийин экан...
Aфсус, минг афсус!..
Мансурбек ЖAББОРОВ
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил