Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Президент сайловларини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 15 сентябрида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг сайловларни кузатиш бўйича Миссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида 2021 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловларини кузатиш бўйича Миссиянинг фаолияти бошлангани ҳақида маълум қилинди.

Президент сайловларини кузатиш бўйича  ЕХҲТ ДИИҲБ  Миссияси фаолиятини бошлади

Таъкидланишича, сайловларни кузатиш учун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифи билан ЕХҲТ ДИИҲБ Миссиясининг жаноб Оуэн Мёрфи (Ирландия) бошчилигидаги 12 кишидан иборат асосий жамоаси ташриф буюрди. Делегация аъзолари Германия, Австрия, Беларусь, Польша, Молдова, Словакия, Украина, Руминия, Грузия ва Шимолий Македониядан.

Ҳаммаси бўлиб ЕХҲТ ДИИҲБдан 300 га яқин кузатувчи қатнашади, шу жумладан, улардан Чехия, Франция, Италия, Германия, Норвегия, Швеция, Польша, Швейцария, Россия, АҚШ, Дания, Финляндия, Грузия, Венгрия, Қирғизистон, Литва ва Буюк Британия каби 18 мамлакатдан 28 та узоқ муддатли кузатувчи ҳам иштирок этади. Улар сайлов куни Ўзбекистоннинг ҳудудларида сайлов жараёнларини, 250 та қисқа муддатли кузатувчилар овоз бериш жараёнларини кузатадилар.

Умуман олганда, ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси Ўзбекистонда ўз фаолиятини 1999, 2004, 2009, 2014, 2019 йиллардаги бешта ва 2007, 2015 ва 2016 йиллардаги учта Президент сайловларида кузатувни амалга оширган. Бу йилги жараён 2016-2021 йиллар ичидаги учинчи тўлақонли миссия ҳисобланади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 24 май кунидан 28 майгача Ўзбекис­тонда ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) ташриф буюрган эди. У мамлакатимиз парламенти, Олий суд, вазирлик ва идоралари, сиёсий партиялари, шунингдек, жамоат ташкилотларида учрашувлар ўтказди.

ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ ташрифи якунлари бўйича жорий йил 19 июль куни Бюро томонидан ҳисобот эълон қилиниб, унда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатиш бўйича тўлақонли Миссияни бошлаш тавсия  этилди.

ЭБМ ҳисоботида сайловолди шароитлари ва сайловга тайёргарлик жараёнлари, уларнинг эркин ўтказилишини таъминлаш бўйича мамлакатда қабул қилинган чора-тадбирларга ижобий баҳо берилган. Қайд этилишича, бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этишда ЕХҲТ ДИИҲБ экспертларининг аввалги президент сайловлари якунлари бўйича ҳисоботларда баён этилган фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари эътиборга олинган.

Хусусан, жорий йилги сайловларда аёл киши номзод сифатида иштирок этаётгани ижобий баҳоланмоқда. 2016 йилги президентлик сайловларида ижро органларда аёллар сони кам эди.

Шунингдек, сайловларни ўтказиш жараёнидаги ўзгаришлар ҳам қайд этилди. Хусусан, катта хавф туғдирмайдиган ва оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этишига доир чекловлар бекор қилинди. Сиёсий партиялардан кузатувчиларнинг сайловлар ошкоралиги ва демократлигини таъминлашдаги роли кучайтирилди. Улар овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича сайлов комиссиясининг баённомаси тайёрлангандан сўнг дарҳол сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини олишлари мумкин. Участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхасини ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол Сайлов участкасига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйиш тартиби ўрнатилди.

Сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси ҳисобланган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари консуллик рўйхатидан ўтганидан қатъи назар чет давлатларда яшаётган Ўзбекис­тон фуқароларини сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби ҳамда хориждаги сайловчиларнинг яшаш жойи ва иш жойидаги кўчма овоз бериш қутиларида овоз бериш учун ҳуқуқий асослар қонуний жиҳатдан мустаҳкамланди. Сиёсий партияларга тарғибот ишларини олиб бориши, умумпартиявий сайлов тадбирлари, жумладан оммавий сайлов кампания­сини ўтказиши учун қулай ҳуқуқий шароитлар яратилди.

Тайёргарликнинг барча бос­қичларида ва сайловларни ўтказишда сайлов қонунчилиги субъектларининг қабул қилинган қарорлар устидан шикоят қилиш тартиби назарда тутилган. Шунингдек, сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сайловларни ўтказиш ва якунларни сарҳисоб қилишга оид масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳам тартибга солинди.

Сайловлар давомида сиёсий партиялар томонидан ташкил этиладиган оммавий йиғилишлар, митинг­лар ва намойишлар учун хабардор қилиш тартиби жорий этилди.

ЕХҲТ ДИИҲБга тақдим этилган маълумотларга қараганда, Ўзбекистондаги 2016 йилги президентлик сайловлари якуни бўйича 24 та тавсияномадан 19 таси қабул қилинди, жами 2016-2021 йиллар давомида Ўзбекистон сайлов қонунчилигига 29 та тавсия, 8 та қисман қабул қилинган тавсия имплементация қилинди.

Миссиянинг ўтган сайловлардаги кузатувлари давомида тайёрланган ҳисоботларида «сайловлар анча янгиланган ҳуқуқий база доирасида бўлиб ўтди», деб алоҳида қайд этилади. Сайлов қонунчилигига ЕХҲТ ДИИҲБнинг илгари тақдим этилган тавсияларига жавоб берадиган қатор янгиликлар киритилгани тилга олинган.

Ушбу ҳисоботларнинг ўзига хос жиҳати сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиётини такомиллаштириш соҳасида салмоқли ютуқларнинг эътироф этилиши, мамлакатимиз ҳукуматининг давлат ва жамият бошқаруви тизимини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг қайд этилишидир. Хусусан, чет элдаги фуқароларнинг овоз бериш жараёнлари ҳисобга олинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Респуб­ликасининг Сайлов кодекси тилга олинган.

Шунингдек, трансформация жараёнлари сўз эркинлиги, давлат органлари ошкоралиги ва ОАВ фаолиятига ижобий таъсир кўрсатгани қайд этилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро фаолияти унга аъзо бўлган 57 та давлатда демократияни таъминлашга қаратилган ЕХҲТнинг инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича институти ҳисобланади. Ўзбекистон 1992 йилдан буён ушбу ташкилотга аъзо.

Бўлғуси сайловларда ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда чет давлатлардан кузатувчиларнинг ташриф буюриши режалаштирилмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида сайловларда хорижий ва халқаро кузатувчилар сони ошгани кузатилади: 2016 йилги президентлик сайловларида 555 (2015 йилда 296) нафар хорижий кузатувчи қатнашган бўлса, 2019 йилги парламент сайловларида уларнинг сони 825 (2014 йилда 331) нафарга етди. Бу Ўзбекистондаги сайловлар халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилаётган янги сиёсий муҳит, туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар шароитида ўтаётганидан далолатдир.




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔7

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔35

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔40

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар