Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎРНИМИЗ ҚАЕРДА?

Халқда бир яхши гап бор: қалдирғоч тинч жойда уя қуради. «Тинч жой» деганда фақатгина урушлар ва ҳарбий тўқнашувлардан холи ҳудуд тушунилмайди.  Тинч жой ҳар томонлама қулай, инсонлар эмин-эркин ўз ишини қила оладиган, биров-бировнинг жонию молигагина эмас, ҳурмати, ор-номуси, қадрияти, қалби ва этиқодий эркинликларига ҳам дахл қилмайдиган жойдир. 
 

Бир ўйлаб кўринг, ўз ватанида одатланган имкониятларини бошқа жойдан тополмаган ишбилармон нима қилади? Ундай юртни елкамни чуқури кўрсин, дейди. Ёки тезда хуржун-халтасини йиғиштириб, йўрғалаб қолади.
Ҳар бир жамиятдаги халқнинг пульсини кўрсатиб турадиган нарса бу —унинг матбуоти. Матбуот қанчалик дадил, эркин, ижтимоий иллатларга нисбатан муросасиз эканига қараб, шу ҳудуднинг одамлари, ҳаёти, яшаш ва меҳнат тарзи, уларнинг эҳтиёжлари, дунёқараши ҳақида хулоса чиқарилади. 
Сўз эркинлиги эса, матбуотнинг, оммавий ахборот воситаларининг томирида оқиб турган қони. Мана шу «қон» бўлмаса, тананинг тириклиги ҳақида узундан-узоқ ваъзхонликлар қилиш билан бирон фойда бўладими? 
Бу менинг шахсий фикрим, холос. Балки кўпчилик менинг бу фикрларимга умуман қўшилмас. Майли. Ҳар кимнинг ўз шахсий мантиқли мулоҳазаси бўлиши ҳам яхши, албатта. Мана, бизда ҳар қалай хориж сармояси жалб қилиняпти. Ҳамкорларимиз ҳам кам эмас. Улар билан жуда кўп соҳаларда шерикчилик, ҳамфикрлик қиляпмиз. Бу – яхши. Бундан бошқа ютуқларимиз ҳам бис­ёр. Аммо мени ташвишлантирадиган нарса шуки, биз ҳали ҳақиқатнинг юзига тик қараб, қайси йўл билан бўлса ҳам бизнинг камчилигимизни ўзимизга кўрсатган, юзимизга ойна тутганларни ҳалигача тўғри қабул қила олмаяпмиз. Кимдир ниманидир танқид қилиб қўйса, ё дарҳол узр сўрайди, ё...  
Яна айтаманки, булар шунчаки, шахсий мулоҳазалар. Уларни кимдир тўғри деб қабул қилади, кимдир йўқ. Лекин бутун жаҳон оммасига кундай равшан бир ҳақиқат шуки, жаҳон матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон 156-ўринни эгаллаб турибди. Энди биз бу ерда ўзимизни қанча эркин ҳисоблаганимиз билан бировнинг иши йўқ. Дунё биз билан мана шу ўрнимизга қараб салом-алик қилади. Агар алдасак, «э… маддоҳ», дейди-қўяди. Юзимизга айтмаса, ортимиздан айтади. Ортимиздан айтмаса, ўзини биздан узоқроқ тутишга уринади. Унга эса, дунё кенг – биз бўлмасак, бошқаси. 
Шунинг учун бу масалага жиддий эътибор қаратиш зарур.
Шу соҳада ишлаётган фидойи инсонларга дадиллик тилайман.
Хуррам ШОДИЕВ,
меҳнат фахрийси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар