Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОРОЛДА ТИРИКЛИК НИШОНАСИ

Ҳар бир қийинчиликнинг ортида бир офият ва эзгулик бўлиши ҳақида муқаддас битиклар тафсирида кўп сабоқ берилган. Юртимизда содир бўлган табиий офат, кучли ёғингарчиликлар қанчалик мушкул аҳволга солиб қўймасин, элдошларимиз барини сабр-матонат билан енгиб ўтмоқда. Албатта, бунинг мукофоти биз ўйламаган жойда ҳозир бўляпти.

ОРОЛДА ТИРИКЛИК НИШОНАСИ

Деярли чорак асрдан буён мамлакатимиз минтақанинг кучли экологик муаммоси саналмиш Орол денгизининг қуришига қарши курашиб келади. Денгизни сувга тўлдириш бўйича қанчадан-қанча лойиҳалар ишлаб чиқилди. Уларнинг ҳеч бири сезиларли натижа бермагани ҳаммага аён. Бироқ дилдаги умид ва эътиқод бугун ўзининг самарасини кўрсатмоқда. 
Қорақалпоғистон телевидениеси Орол денгизига сув кириб кела бошлагани ҳақида хабар тарқатди. Намойиш қилинган тасвирда денгиз суви икки хил кўринишда акс этган: мовий ва лойқаранг сув бир-бирига қоришиб кетмасдан яққол кўзга ташланиб турибди. 
Ушбу ҳолатни мўйноқлик балиқчилар ўтган ҳафта ўрталарида тасвирга олгани айтилмоқда. 
Эслатиб ўтиш ўринлики, тарихий манбаларда Орол денгизи минг йиллик мобайнида бир неча марта қуриб, яна тўлиб-тошгани ҳақида маълумотлар учрайди. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмийнинг «Жўғрофия» асарида Орол Хоразм денгизи, яъни ҳозирги Каспий сув ҳавзасига қўшилган ҳолда тасвирланади. Абулғози Баҳодирхон эса «Шажараи турк» китобида ўзи дунёга келишидан сал илгари Жайҳун (Амударё)нинг ўз ўзанини ўзгартириб, Орол денгизига қуйила бошлагани ҳақидаги маълумотларни келтиради.
Аксарият олимларнинг тадқиқотларида ХХ асрнинг ўрталарига келиб Орол ҳалокати унинг ўз тарихида тўртинчи  бор қуриши экани таъкидланади. 
Икки йил муқаддам денгизда 16 метр айланага эга сув пўртанаси ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Бу эса унинг ўта сирли ва кўплаб ажойиботларни ўз бағрига яширган сув ҳавзаси эканидан дарак беради   
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, собиқ иттифоқ даврида Орол денгизи Мўйноқ шаҳридаги энг катта балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш комбинатининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Пўлат ЭРМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар