Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Минтақадаги ноёб коллекция

350 мингдан ортиқ ҳашаротлар намунаси – Марказий Осиёдаги энг катта энтомология коллекцияси айнан мана шу ерда сақланади. Ява ва Суматра оролларидан йиғилган тропик капалаклар ушбу музей фондининг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Давлат табиат музейи худди шундай ноёб масканлардан бири.

Минтақадаги ноёб коллекция

Ушбу музей ташкил этилиш тарихи 1876 йил 12 июль ҳисоб­ланиб, «Тошкент музейи»­дан бошланган. Кейинчалик турли йилларда музейнинг номи ўзгарган. Ўзбекистон Давлат табиат музейи 1963 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидан чиқарилиб, Ўзбекис­тон Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказилди ва музей илмий ходимлари асосий эътиборни илмий-маърифий ва маданий-оммавий ишларни кучайтиришга қаратдилар.
2007 — 2010 йилларда Ўзбекистон Давлат табиат музейида сақланиб келинаётган ноёб экспонатлар кўргазмаси Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси залларида фаолият юритди. Ҳукуматнинг 2007 йил 6 июлдаги фармойишига асосан эса музейнинг янги экспозициясини яратиш ишлари амалга оширилиб, 2010 йил «18 май – Халқаро музейлар куни»да Ўзбекистон Давлат табиат музейи янги бинода ўз фаолиятини бошлади.
Шундан сўнг музейда илмий ходимларнинг илмий изланишлари натижасида мавзули-экспозицион режалар ишлаб чиқилди ва шу асосда «Сайёраларнинг пайдо бўлиши», «Ерда ҳаётнинг ривож­ланиши», «Антропология ва палеонтология бўлими», «Умумий биология», «Генетика ва селекция», «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида пахтачилик ва дон экинлари», «Экология» экспозицион заллари ва диорамалари яратилди. 2014 йилда музейга ташриф буюрувчиларнинг сони ошганлиги натижасида янги яратилган мавзули-экспозицион режа асосида музей ходимлари томонидан янги «Фойдали қазилмалар», «Ўзбекистоннинг чўл ҳудудлари», «Ноёб ҳайвонлар» экспозицион заллари, 2015 йилда «Ёнғоқзор», «Тўқайзор» диорамалари ва «Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган ҳайвонлар» биогуруҳи экспозицион зали, кейинчалик эса музейнинг иккинчи қаватида Ўзбекистон Республикаси мус­тақиллигига бағишлаб «Мустақил Ўзбекистон», «Ўзбекистон қўриқхоналари ва миллий боғлар» ҳамда «Ҳашаротлар экспозицияси» экспозицион заллари очилди.
Музей ривожланиш тарихи давомида бой фонд захираси шаклланди. Олимларнинг фикрича, йиғилган ноёб ҳашаротлар коллекцияси, табиатда йўқ бўлиб кетаётган флора ва фауна намуналари музей фондида сақланиб келинаётгани – халқимизнинг бойлигидир ва бу коллекцияларни авайлаб-асраб, келажак авлодга етказиш музейнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Энтомология фанига тааллуқли экспонатлар захирасини тўплаш ишлари музей ташкил этилганидан буён амалга ошириб келинади. Музей энтомологик коллекцияларини турли йилларда олимлар томонидан Тянь-Шан, Каржантов, Қизилқум чўллари, Сирдарё тўқайларидан йиғиб келтирилган ранг-баранг ҳашаротлар ташкил қилади.
Музей зоология фонди ўз ичига турли ҳайвонларнинг мингдан ортиқ тулумлари, тухумлари коллекциясини қамраб олган бўлиб, жами 4 мингга яқин намуналар сақлаб келинмоқда. Геология фондида 2 мингга яқин минерал ва фойдали қазилмаларнинг намуналари мавжуд.
Ўтган йилларда «Тувалоқлар» диорамаси, «Фойдали қазилмалар» ва «Ўзбекистон йиртқич қушлари», «Тарихий геология» экспозициялари такомиллаштирилиб, янгиланди.
Музей томонидан 2018-2019 йилларда 5-15 ёшгача бўлган болалар ўртасида бир неча бор турли экологик мавзулар бўйича ижодий ишлар танловлари эълон қилиниб, ёшларнинг 350 дан ортиқ ижодий ишлари намуналари қабул қилинди ва кўргазмалар ташкил этилди. Ўтган йили реэкспозиция ишлари давом эттирилиб, болажонларимиз учун махсус «Эртаклар оламига саёҳат» мини-музей экспозицияси яратилди.
Маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга музей томонидан хизматларни кенгайтириш мақсадида, 2018 йил ҳар бир экспонатга лотин алифбосидаги ўзбек тилида ва инглиз, рус тилларида этикеткалар яратилди. Эндиликда QR-код кўринишда маълумот-этикеткалари яратиш ишлари олиб борилмоқда. Натижада хорижий меҳмонлар мобиль телефон QR-код сканер иловасидан фойдаланган ҳолда музейнинг ҳар бир экспонати ҳақида ўзбек, инглиз, рус тилларида маълумотлар олиш имконига эга бўлади.
Музей ходимлари томонидан реэкспозиция ишлари давом эттирилиб, навбатдаги музей экспозицияларини мавзули-экспозицион режалари ва концепциялари устида иш олиб борилмоқда.

Муқаддас РИХСИЕВА,
 Ўзбекистон Давлат 
табиат музейи кўргазмалар бўлими илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔177

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔250

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔438

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 177    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 250    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 438    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 479    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 539    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар