ёхуд инглиз тили дарсида тил кўникмаларининг аҳамияти
Инглиз тили халқаро тилга айланди. У ҳатто ўз она тили саналмаган давлатларда ҳам кенг истеъмолда бўляпти. Айниқса, ҳозирда мазкур халқаро тил кўплаб соҳаларда муҳим аҳамият касб этяпти. Жумладан, тиббиёт, муҳандислик, таълим, бизнес, информацион технологиялар, банк-молия ва бошқа соҳалар фаолиятини хорижий тил алоқа воситасисиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли бугунги кунда инглиз тили дунёнинг кўплаб мамлакатларида иккинчи тил мавқеини эгаллаб бормоқда.
Хорижий тилда нутқ маҳорати
Тил бу – алоқа воситасидир. Биз бошқалар билан мулоқат қиламиз, ўз фикрларимизни билдирамиз ва бошқаларнинг фикрларини ҳам биламиз. Шу сабабли ҳар қандай тилни ўрганувчилар учун нутқ маҳоратининг аҳамияти беқиёс. Нутқсиз тил шунчаки ёзув сифатида ишлатилади ва истеъмол доираси камайиб боради.
Бошқалар билан гаплашганда биз ўзимизни яхшироқ англаймиз. Роберт Фрост бир пайтлар айтганидек: «Мен ўтмиш ҳақида китоблар битувчи адибман, тушуниш учун суҳбатлашаман, ўрганиш учун ўргатаман».
Нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича машғулотлар
Ўқитувчи ўз ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ўтказади. Ушбу машғулотлар билан боғлиқ кўрсатмалар инглиз тилида ўтилади. Булар қуйидагилар:
1. Асл, ҳақиқий материаллардан фойдаланиш.
Бунда ўқитувчи ўқувчиларига асл материалларни тақдим этади. Газета ушбу турдаги материалларнинг энг яхши шаклларидан бири бўлиши мумкин. Унда ҳақиқатга асосланган мақолалар, воқеалар мавжуд. Газета ўқиш уларга тил ўрганиш имкониятини беради, чунки у ҳақиқий нутқ парчасидир.
2. Қисқартирилган жумлалар
Ўқитувчи ўқувчиларга қисқартирилган жумлалар билан қисқа ҳикоя беради. Ўқувчилардан уларни очиб бериш сўралади. Жумлаларни тўғри кетма-кетликда жойлаштириш, уларга тил тўғрисида аниқ тушунча беради. Бундай машғулотлар орқали ҳар бир ўқувчи ўзининг нутқ жараёнидаги имкониятлари ва камчиликларини билиб олади.
Тил ўйини
Ўқитувчи синф ўқувчиларини икки гуруҳга ажратади. Уларни шартли равишда «А» ва «Б» гуруҳлар тарзида номлаш мумкин. Ҳар икки гуруҳга ўқувчилар учун эътиборли бирон мавзу берилади. Гуруҳ ўқувчилари ўзларига берилган мавзу юзасидан кичик оғзаки матн тайёрлаб, уни нариги гуруҳ ўқувчиларига тушунтириб беришлари керак. Бунда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси мавзунинг изчил давомийлигини таъминлаши ва мазмун-моҳиятини қисқача ифодалаб бериши талаб этилади. Оғзаки маълумотлар етказилганидан сўнг нариги гуруҳ ўқувчиларида мавзу юзасидан пайдо бўлган саволларга ҳам мавзуни ёритган ўқувчилар жавоб беришлари лозим.
Ҳар икки гуруҳнинг нутқи ва савол-жавоблардан сўнг гуруҳлар бир-бирларининг тақдимлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришади.
Ушбу ўйин ўқувчиларга кенг доирадаги сўз бирикмаларидан фойдаланишга имкон беради.
Роль ўйини
Ушбу усулда ўрганувчиларнинг роли ҳамкасб вазифасини бажаради. Ўқитувчи ўқувчиларни турли гуруҳларга ажратади.
Ҳар бир гуруҳда икки ўқувчи иккита турли роллар учун танланади. Қолган ўқувчилар ўзгаларининг чиқишларини томоша қилишади ва суҳбатларни тинглашади. Кейинчалик томошабин ўқувчилар ўз фикрларини билдирадилар.
Бундай ўйин тарзидаги дарслар ўқувчиларда нафақат ўзаро муносабатларни яхшилашга ёрдам беради, балки улар биргаликда ишлаш кўникмасига ҳам одатланиб боришади.
Агар ўқувчиларга синфдошлари томонидан ўзаро мулоҳаза билдирилса, улар ишончни йўқотмайдилар, аксинча, улар кўпроқ ишлаш ва кўпроқ ўрганишга интиладилар.
Ўқувчиларга турли касблар, масалан: шифокор-бемор, ўқитувчи-ўқувчи, ота-она-ўқитувчи (мактаб йиғилишида), раҳбар ва ходимлар йиғилишида ролларни белгилаш мумкин.
Ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларини гапирганда тинглаши ва нутқи тугаганидан кейин хатоларини хушмуомалалик билан тузатиши лозим. Агар ўқитувчи дарсларда шундай интерфаол методлардан унумли фойдаланса, ўқувчиларнинг тил ўрганишига бўлган қизиқишлари янада ортиб бораверади.
Мадина НИЁЗМЕТОВА,
Урганч шаҳридаги 16-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил