Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ғийбату туҳмат кимга, нима учун керак?

Ҳар бир маҳалла, кўчанинг «миш-миш»чи, бошқача айтганда, гап ташувчи аёллари бўлади. Улар ҳар бир ахборотдан хабардор бўлишади гўё.

Ғийбату туҳмат кимга, нима учун керак?

Ким келини билан уришган, ким эри билан тортишган — барчасини билишади. Мана, уларнинг «заҳматли меҳнати»дан бир парча.

Акмал жуда ёш уйланди. Дабдабали никоҳ тўйига кўпчилик келди. Ёш келин-куёв, қайнонаю қайнота қувончдан ўзини қўярга жой тополмайди.

— Ассалому алайкум! Яхши ётиб турдингизми, — дея чой узатаётган келин барчанинг ҳавасини келтирарди.

— Барака топинг келинпошша. Келинг ўзингиз ҳам нонушта қилиб олинг, — дейди қайнона фахр билан.

Келин эса минг истиҳола билан кейинроқ чой ичишини айтиб, уй ишларига шўнғиб кетди. «Келиннинг елиб-югуриб хизмат қилаётганини томоша қилиш қанчалик мароқли. Мана, орзу-ҳавас деганлари шу бўлса керак», кўнглидан ўтказди Сапура ая. Акмал эса ота-онасининг дуосини олганча, ишга отланди. Эшик ортида уни кузатган келинчак ҳам бу манзарага ўзгача қиёфа бахш этарди.

Буни узоқдан кузатиб турган қўшни аёллардан бири йигитни тўхтатди.

— Вой, Акмалжон яхшимисиз? Тўғриси бир гап эшитиб қолдим. Айтай десам тилим, айтмай десам ён қўшнимсиз, сизга жоним ачийди.

— Салима опа тезроқ айтақолинг, нима гап? — дея шоширди.

— Ҳа, майли айтганим бўлсин. Аёлингиз бир йигит билан тўйдан олдин учрашиб юрган экан, сиз эҳтиёт бўлинг тағин ҳалиям учрашаётган бўлмасин...

— Бундай бемаза гапларни қаердан топдингиз. Бу бўҳтон. Мен аёлимни яхши биламан, унга ишонаман, — дея Акмал ўз йўлида давом этди.

Шундай бўлса-да кўнглига шубҳа оралади. Кўчасида иккита аёлга кўзи тушди дегунча, улар Акмалга қараб нималарнидир ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Борган сари аёлининг нон олишга чиқиб кетиши ҳам уни шубҳа-гумонда қолдира бошлади. Қўшни аёл ёлғон гапларни бутун маҳаллага тарқатиб бўлган, одамлар оғзидаги гаплар Акмалнинг дўстларига ҳам етиб борганди.

Бу бўҳтонлар ўз навбатида қайнонанинг ҳам қулоғига чалинди. У эса келиннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, сўзларидан айб излайдиган бўлиб қолди. Кунлардан бир кун уйига эртароқ келган эр хотинини уйда телефонда гаплашаётганини кўриб қолди. Минг хаёлга бориб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан:

— Қўлга тушдингми енгилтак. Ўйнашинг билан гаплашяпсанми? — дея аёлни турткилай кетди. Уйда тўс-тўполон кўтарилди. Келин ҳушидан кетди. Бу орада қизнинг ота-онаси ҳам етиб келди. Қаердан билишди дейсизми? Ахир қиз бечора онаси билан гаплашаётганди-да. Кўнгли беҳузур бўлаётганини айтганида онаизор қанчалик қувонганди-я. Қизининг аҳволини, айниқса, ҳомиланинг нобуд бўлганини билган ота-она фарзандини бу уйда қолдирмади. Турли гап-сўзлар кўпайиб, оила пароканда бўлди.

Ёшлар ажрашиб кетишди. Ғийбатчи аёлларнинг гаплари гулдек оиланинг бузилишига сабаб бўлди. Ҳа-я уларга яна гап топилди: «Эри тутиб олибди-да, шунга ажрашишди...»

Афсуски, бу тўқиб чиқарилган ҳикоя эмас. Бундай воқеалар менинг ёки сизнинг маҳаллада бўляпти ва давом этмоқда. Хўш, бунга ким айбдор?..

Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар