Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Диққат, акция: шу мақолани ўқиганга совға бор!

Оила даврасида телевизор кўриб ўтиргандик энергетик ичимлик рекламаси бошланиб қолди.

Диққат, акция:  шу мақолани ўқиганга совға бор!

Чамаси 3 ё 4-синфда ўқиётган бола шу ичимликни сотиб олиб, қандайдир совға ютиб олганини мақтаниб гапиряпти. Ҳайрон қолдим. Ахир, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш қонунан тақиқланган-ку!

Охирги пайтларда кундалик ҳаётимизни акциясиз тасаввур этиб бўлмай қолди. Қаерга қараманг акция: «Биттасини сотиб олинг, иккинчиси текинга берилади», «Қопқоқ ичига яширинган совғани топинг ва унга эга бўлинг» қабилидаги гаплар ёшу қарининг миясига ўрнашиб қолган. Айниқса, мактабда ўқиб юрган болаларнинг совға илинжида энергетик ичимликлар ичиб, қопқоқ йиғиб юриши, ҳатто айрим ота-оналарнинг ўзлари болаларини шунга қизиқтираётгани, очиғи, шармандали ҳолат.

Рекламани кўриб, ўйланиб қолдим. Бундай рекламалар бизга нима беради? Кимларнингдир маҳсулотини кўпроқ сотиб, чўнтагини қаппайтириш илинжида қилаётган бу каби енгил-елпи ишларининг зиёни охир-оқибат ўзимизга, фарзандларимизга етади-ку! Ахир, айнан шундай акциялар ёшларни, мактаб ўқувчиларини ҳозирданоқ ҳаётга енгил қарашга, оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишга, осонгина мўмай пул топиб, бойиб кетишга ўргатаётгани кундай равшан-ку. Ахир, эртанги кунимиз бугун ўқиш, ҳалол меҳнат қилиб яшашни ўрганиш ўрнига акция кетидан қувиб, қопқоқ териб юрган болалар қўлида эканини унутиб бўладими?

Оширвордингиз, ахир, ҳамма ҳам қопқоқ териб юргани йўқ-ку! Битта рекламага ота гўри қозихонами, бундай энергетик ичимликларни болаларга тарғиб қилаётганларга маъмурий жазо бор, дегувчилар ҳам топилади.

Тўғри, бундан бир неча кун илгари Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳужжатга кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлик учун жарима миқдори белгиланди. Унда энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.

Хўш, сиз 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотаётган сотувчиларнинг ҳақиқатан ҳам жаримага тортилгани ҳақида бирор марта эшитганмисиз? Шахсан мен ҳали бунақасини эшитмадим. Хўп, энергетик ичимликларни вояга етмаганларга сотаётганлар белгиланган жаримани тўлади ҳам дейлик. Лекин бу зарарнинг ўрни биргина жарима билан қопланиши анча қийин-ов...

Тарихга айланган 2018 йилнинг ўн бир ойлик даврида 13 минг 423 нафар вояга етмаган ва ёшлар жиноятчилиги аниқланибди. Мана сизга ҳақиқат! Кўриниб турибдики, шунча вояга етмаган шахснинг аксариятига ҳали катта ҳаётга қадам қўймасидан олдин жиноятчи деган тамға босиляпти. Афсуски, жиноятга қадам қўйган ўша ёшлар онг-тафаккури, фикрлашию дунёқараши қопқоқ тагига яширинган совғадан умид қилиб юрганларникидан катта фарқ қилмаса керак.

Хуллас, «жозибадор» акцияларнинг келтирган «фойдаси» кун келиб бизга қимматга тушмаса бўлгани.

 

Ғуломжон АҲМАД




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар