Жараён      Бош саҳифа

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш  ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Банкка иш билан боргандим, бирин-кетин кириб чиқаётган ёшлар эътиборимни тортди. Уларнинг бири чорвачиликни йўлга қўйиш истагида бўлса, яна бошқаси ром ва эшиклар ясаш бўйича ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида. Аниқ мақсад сари одимлаётган бу каби ёшлар орамизда кўп топилади. Уларнинг ғоялари, амалга оширишни кўзлаган режалари жуда катта. Фақатгина бироз қўллаб-қувватлаш ва ёрдам берилса бас.

Бугун юртимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг вақтини фойдали ишларга йўналтириш, ўз соҳаси бўйича ишга жойлаштириш жуда долзарб масалага айланган. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 27 июнида «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури қабул қилинди.

— Мазкур дастур Ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, жойларда мақсадли дастурлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда зарур инфратузилма яратиш мақсадида тузилди, — дейди «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Стратегик ривожлантириш ва режалаштириш бўлими мудири Сардор ­ЖЎРАЕВ. — Хусусан, жорий йил июль ойидан бошлаб ҳудудларга 140 нафар республика идоралари вакилларидан иборат 14 та ишчи гуруҳ юборилиб, улар иштирокида ҳудудий штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Барча туман (шаҳар) маҳаллалари кесимида 43 минг 197 нафар маҳаллий депутат, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Фидойи ёшлар» отрядлари вакилларидан иборат 3 минг 782 та кичик гуруҳ тузилиб, хонадонма-хонадон юриб, ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва қизиқишларини ўрганишди.

Ҳар қандай янги ишни бошлаш, аввало, катта маблағ талаб қилади. Шуни назарда тутган ҳолда дастур доирасида ёшларга имтиёзли, яъни 7 фоизли кредитлар ажратилмоқда. Бу қувонарли ҳолат, албатта. Аммо кредит олиш истагида елиб-югураётган ёшлар билан суҳбатлашганимизда банк билан боғлиқ ишларда бироз мураккабликларга дуч келаётганини яширишмади. Тўғри, ҳар бир ишнинг ўз қийинчилиги ва заҳмати бўлиши табиий. Лекин баъзан ўша кўз илғамас муаммолар ҳам кимнингдир тақдирида катта аҳамиятга эга бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

— Мактабни тамомлаб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шогирдликка тушдим. 2009 йилдан ўз шахсий бизнесимни бошладим, — дейди бухоролик Мироншоҳ ­НОСИРОВ. — Ҳозир ўзимнинг ҳам ўқувчиларим бор. Уларнинг кўмаги билан бир кунда 30-40 та автомобилга техник хизмат кўрсатамиз. Ишимиз кўламини янада кенгайтириш, мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида «Ёшлар — келажагимиз» дастури асосида банкдан 244 миллион сўм кредит олдик. Бу маблағ билан керакли автоускуналар харид қилдик. Ҳозирги кунда автомобилларга барча турдаги хизматни кўрсатиш учун шароит етарли. Бир нарсани айтишим мумкинки, инсон ўз олдига аниқ мақсад қўйса, албатта, унга эришар экан. Авваллари когонликлар арзимаган иш учун ҳам 20 километр масофа босиб, Бухоро шаҳрига боришарди. Бу хизмат турини очишимиз кўпчиликка анча қулайлик туғдирмоқда. Келажакда автоювиш  пунктини очишни ҳам режалаштирганмиз. Муҳими, нарх-наволар аҳоли шароитидан келиб чиққан ҳолда анча арзонлаштирилган.

Биргина қилинган хайрли иш қанчадан-қанча инсонларнинг мушкулини осонлаштириши мумкин. Айниқса, чекка туман ва қишлоқларда амалга оширилаётган яхши амаллар халқ турмушини янада яхшилаш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА 




Ўхшаш мақолалар

Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

🕔15:37, 13.11.2025 ✔55

Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил
Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔118

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔193

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

    Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

    Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    ✔ 55    🕔 15:37, 13.11.2025
  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 118    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 193    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 166    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 192    🕔 08:56, 08.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар