Нам салфеткалар тақиқланади!
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
Батафсил«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди.
Чегирмалар қуйидагича белгиланган:
Пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50 фоиз;
Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) — 50 фоиз;
Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда — 30 фоиз;
Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж, ва лицей ўқувчиларига — 20 фоиз.
Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ҳамда жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.
P.S.: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида ушбу хабар эълон қилинган куннинг ўзидаёқ, Тошкент марказий вокзал маълумотхонасига (10-05) қўнғироқ қилиб, 30 декабрь кунига оилавий саёҳат учун Самарқанд шаҳрига чипта сўрадик. Афсуски, оператор шу кунга биронта чегирмали чипта қолмаганини маълум қилди. Ажабланиб, Бухоро шаҳрига сўрасак, у ерга ҳам барча чипталар сотиб бўлинганини айтди. Ана, халос...
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилПенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
БатафсилДунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил