Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОЛТИНДАН ҚИММАТ ОШЁН

Яқинда амаким орзиқиб кутилган набираси учун бешик олгани ота ҳовлисига келди. Айтишича, уч фарзандини улғайтирган бешикда набираси ҳам ётишини хоҳлабди.

ОЛТИНДАН ҚИММАТ ОШЁН

Албатта, ота ёки она ётган бешикнинг хосияти бор. Момоларимиз ҳам барча фарзанд, набираларини бир бешикда катта қилишган. Бу эса, фарзандлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибатнинг мустаҳкам бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Бешик — пурҳикмат анжом. У қадимдан «олтин», «кумуш» сифатлари билан таъриф этилган. Қанча доноларни, қаҳрамонларни ардоқлаб ўстирган, неча-неча авлодлар синовидан ўтиб, сайқал топган бу муқаддас ўриндиқ  тахтга қиёсланади.

Ишонч — мустақкам

Ота-боболаримиз бешикни энг мустаҳкам, энг хушбўй ёғочлардан ясашган. Ёғочнинг қандай дарахтдан бўлиши алоҳида аҳамият касб этган. Бу мақсад учун ёнғоқ, бодом, тут, тол ва ўрик каби мевали дарахтларнинг ёғочлари маъқул кўрилган. Мевали дарахтдан ясалган бешикда ётган бола серфарзанд бўлади, ўзидан кўпаяди, деган ишонч ҳам бўлган.

Бундан ташқари, ҳунарманднинг фидойилигини харидорлар ажойиб тарзда рағбатлантирган. Яъни, удумга кўра, бешик савдолашилмасдан, сотувчи айтган нархда харид қилинган. Бу билан ҳунарманднинг инсофи ва виждонига ишонч изҳор этилган.

Ўзлигини ўзлаштиради

Бешик шакли учун гумбазсимон қубба асос қилиб олинган. Бунда қадимги иншоотлардаги сингари гумбазнинг хосиятли муҳит ҳосил қилиши кўзда тутилган. Бешик гўдакнинг танасига озор бермайдиган, аксинча, унга фароғат бағишлайдиган турли мосламалар билан жиҳозланади.

— Беш фарзандимни бир бешикда катта қилганман, — дейди Матлубахон опа Пўлатова. — Улар улғайиб, касб-ҳунар эгаллашди. Болаларим ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, оиладаги тотувликни қадрлашади.

Ҳозирги кунда бешик ўрнига жажжи каравот, шинам аравачалардан фойдаланишяпти. Аммо фикримча, гўдак учун ҳар томонлама энг қулай ўрин  — бешик. Болани ота ёки онаси ётган бешикка белаш ҳам бежиз эмас. Келажакда улар изидан борсин, улар эришган мартабага етишиб юрсин, деб ният қиламиз.

Удумлар орасида бешик билан боғлиқ энг қадимий ва тантанали маросим — бешик тўйи — чақалоқ туғилгани шукронасига ўтказилади. Унга қариндош-уруғ, дўстлар таклиф этилган. Улар чақалоққа аталган сарполар келтириб, гўдакка сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилаб, дуолар қилишган. Болани бешикка белаш вазифасини эса, кекса момолар бажарган.

— Бешик чақалоқ учун ўзбекона қадриятларнинг дебочаси ҳисобланади, — дейди педагог Насиба Мирсоатова. — Гўдак бешик воситасида илк таълим-тарбия борасида ота-боболардан ўтиб келаётган кўп асрлик анъаналарни ўзида мужассамлаштиради. Миллий тутумларга садоқат болада айни шу тарзда шакллана боради.

Беозор кашфиёт

— Бешик чақалоқни парваришлаш учун жуда қулай, — дейди умумий амалиёт шифокори Малика Суннатиллаева. — Бешикнинг фаслларга мосланган ёпинчиқлари эса, ташқи таъсирлардан, яъни қишда совуқ, ёзда иссиқдан, шамолдан сақлаб, мўътадилликни таъминлайди.

Бундан ташқари, гўдакнинг бешикка махсус қўл-оёқ боғлағичлари билан боғлаб қўйилиши, уни уйқуда бехосдан қилинадиган ҳаракатлардан чўчимай, осойишта ва тинч ухлашига имкон беради. Бешикнинг тагига тариқ солинган қовуз (тўшакча) ёзилишининг ҳам катта аҳамияти бор. Бола терлаганда ёки қовуз ювилганда тез қурийди. Ундан қилинган ёстиқда бола юмшоққина ётади. Боши ва орқаси тўшакка ботмайди, аксинча, уқалаш вазифасини бажаради.

Шунингдек, бешик гўдакни шамоллаш ва танасини яллиғланишдан сақлайди, зах ўтмаслигини таъминлайди. Бешик қовузи бола танаси шаклига мослашгани боис, бола умуртқа суяги, мушаклари тўғри ва мустаҳкам ривожланади.

— Бешик нақшларининг ёрқин ранглар билан безатилиши боланинг рангларни таниши, илғаб олишини шакллантиради, — дейди психолог Сайёра Мирзақулова. — Бешикка осиб қўйилган буюмлар эса, унинг қўл ҳаракатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бешик ясаладиган тол дарахти ҳиди асабни тинчлантиради. Қадимда табиблар беморларга тол дарахтининг тагида ўтиришни бежиз тавсия қилишмаган.

Бешиги бор хонани мунтазам равишда шамоллатиб туриш керак, чунки янги туғилган чақалоқ кислородга катта одамларга нисбатан кўпроқ эҳтиёж сезади. Бешикнинг бир маромда тебранишига она алласининг ҳамоҳанглиги боланинг осуда ухлашини, руҳан ва жисмонан соғлом ривожланишини таъминлайди.

Сожидахон ТЎРАХОНОВА




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔34

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔137

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔186

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 34    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 137    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 186    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 194    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 303    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар