Ҳаёт юрак уришига ўхшайди. Агар у бир текис бўлса, орзу қилишдан тўхтаймиз.
Саноқли сониялардан сўнг келажагимни ҳал қилиши мумкин бўлган синов бошланади. Бу кунни беш йил кутдим. Шунча марта бошим эгик қишлоққа қайтдим. Отамнинг кўзига тик қарай олмадим.
Бу сўнггисими, билмадим. Аммо қисматга кўниш йўқ. Албатта ўқийман, албатта, одам бўламан... Соат 15:00, демак, бошланди. Қолгани эсимда йўқ…
Бугун имтиҳон натижаси эълон қилинади. Ёнимда телефон. Ниҳоят, жавоб келди. Кириш имтиҳони жавоби. 145 балл. Давлат гранти. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Кўзларимга ишонмайман. Йўқ, ишонаман. Балки адашган бўлишса-чи. Шу тобда қўнғироқ жиринглади.
— Ўғлим, нима бўлди?
— Ота, грант асосида ўқишга кирдим!..
Отамнинг шу тобдаги ҳолатини тасвирлашга ожизлик қиламан.
Онамнинг кўнгли бўш. Ёшлигимда қийинроқ фанлардан «беш» олиб келсам, нуқул пешонамни силаб йиғлардилар. Ўзимнинг доно ўғлим! Бу сўзларга кўникиб кетганман. Аммо отам. У киши бошқа масала. Оиладаги тарбия шунақами ёки бошқа сабаб. Менга ҳам, акамга ҳам отам жуда қаттиққўл, ҳеч нарсадан таъсирланмайдиган инсондай туюларди. Аммо ўша куни отамдан анча олисда бўлсам ҳам кўзларидан оқаётган ёшни ҳис қилдим.
— Ўғлим, сенга раҳмат! Овоз узилди...
Шундагина беш йил журналист бўлиш учун эмас, шу бир оғиз сўзни эшитиш учун ҳаракат қилганимни ҳис қилдим.
Каримжон ЗАРИПОВ,
Журналистика ва оммавий коммуникациялар
университети 1-курс талабаси
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил