Тўй қилиш учун борини йиғади, пул топади. Орзу-ҳавас учун фарзандига тўй қилади. Энг қизиғи, тўйга пулни қариндош-уруғ ва танишларидан қарз олиб тўплайди.
Тўйдан кейин эса оила анча вақтгача қарзларини тўлаш билан банд бўлади. Нега? Чунки у одам ойликка яшайди.
Фарзанд — энг азиз неъматлардан бири. Унинг дунёга келиши учун борини беради: туғуруқхонага олиб боради, у ерда турганига пул тўлайди, агар кесарча усулда операция бўлса, унинг учун алоҳида чиқим. Эътибор беринг, туғдирганга, болага қараганга, укол қилганга — ҳаммасига алоҳида пул бериши керак. Туғуруқхонадан олиб чиқаётганда кузатувчилар учун суюнчи пули бор ҳали.
Ҳозир бунақа нарсалар йўқ бўлиб кетди, замон ўзгарди дерсиз. Эҳтимол. Лекин «барибир қуруқ кетмаса керак, суюнчисига нимадир берар», деган умидда юрадиган ҳамшира-ю дўхтирлар кам эмас. Энг қизиғи, суюнчидан умид қилганлар ҳам, уларни ноумид қолдирмаганлар ҳам ойликка яшайдиган одамлар...
Фарзанд улғайгани сари ойликка яшайдиган одам учун синовлар бошланади. Аллоҳ ҳар бир банданинг ризқини ўзи беради, лекин бунинг учун банда ҳам ҳаракат қилиши лозим. Болани боғчага бериш учун у уч ёшга тўлишини кутиш керак, чунки ундан кичиги боғчага қабул қилинмайди. Она икки йиллик туғуруқ таътилидан кейин яна бир йил фарзанд тарбиясига ўтириши керак бўляпти. Оилани боқиш эса яна камида бир йилга отанинг бир ўзининг гарданига тушади.
Боғчага бериш учун яна пул тўланади. Бир бола учун бир ойга 165 минг сўмдан кўпроқ (2018 йил 15 июлдан) сарфланади. Бу деярли энг кам иш ҳақига тенг. Бундан ташқари, боғчадаги совун, шампунь ва яна бир нималар учун ҳам ўн-йигирма минг сўмдан берилади. Ойликка яшайдиган одам учун бу нормал ҳолатми?
Фарзанд камолини кўриш учун ота-она қўлидан келганини қилади: ўқитади, едиради, ичиради, кийдиради. Мактабга бориши учун формасини олади, дарсликларини харид қилади, бола вояга етгунча мактаб учун сармоя тикади. Ойликка яшайдиган одам бундай фарзанддан бир нечтасини ҳам, бир вақтда оиласини ҳам боқа олади, шунга ҳаракат қилади ҳар ҳолда.
Талабалик — олтин давр. Инсон ўз келажагини айнан шу пайтда белгилаб олади. Бюджетга кириш амримаҳол, тўлов-контрактда ўқиш эса ундан-да мушкул. Чунки 2018 йил 1 сентябрдан контрактлар нархи мамлакатдаги энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилди.
Ана энди энг кам контракт — ЭКИҲнинг 45 баравари, яъни 8 миллион 293 минг 500 сўм, энг юқори контракт — 60 баравар, яъни 11 миллион 58 минг сўм. Ойликка яшайдиган одам фарзандини ўқитиш учун ўзини ўтга, чўққа уради, қора терга ботади. Балки чет элда ишлар, эҳтимол бир неча жойда меҳнат қилар, хуллас, ўзининг ойлиги контаркт тўлашга етмаслигини жуда яхши билади.
Энди тасаввур қилинг, шунча ташвишдан ортиб, маданий ҳордиқ чиқаришга вақт топа оладими у? Ички туризм деган тушунчани англаш учун унда шароит бўладими? Ҳажга бориш у ёқда турсин (38 миллион сўм), Бухоро ва Самарқандни кўрмаган ўзбекистонликлар миллионлаб топилади. Оиласини театр ёки кинога олиб тушишга вақти йўқ ойликка яшайдиган одамнинг...
Қани, айтинг-чи, ойликка яшайдиган одам қачон ўзи учун қайғуради? Қачон уйини чиройли қилиб, роҳатда умргузаронлик қилади? Қачон ўзига автомашина сотиб олади-ю қачон миниб юради? Қачон пул топиш ўйидан қутулиб, фарзанд тарбиясига эътибор беради? «Қачон?» деган сўроққа қачон нуқта қўйилади?
Бобур НАБИ
(xabar.uz)
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔28
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔159
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔222
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил