Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Дабдаба қилиб, дабдала бўлманг

Шу тўй билан фарзанди ўзидан тиниб-тинчиб кетса хўп-хўп, аксинча бўлса-чи?..

Дабдаба қилиб, дабдала бўлманг

«Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин»

Пойтахтда ўқиганим боис, келинни курсдошлар орасидан танладим. Тўйни ҳам бироз бошқаларникидан фарқ қилсин деб, уйдагиларнинг ҳисоб-китобларидан анча ошиқча, ҳашаматлироқ ўтказадиган бўлдик. Ҳарқалай, Тошкентда ўқиган деган номим бор. Тўй — тўйдек бўлсин, узоқ-яқиндан келадиган меҳмонларнинг оғзи очилиб қолсин-да.

Хуллас, дастурхонга бедананинг тухумидан тортиб, анқонинг уруғигача қўйиладиган бўлди. Хонанда-созанда ҳам шунга яраша чақирилган: навбати билан қўшиқ куйлаяпти. Шунчаси рисоладагидек ташкил қилингач, келин-куёвни олиб юрадиган машиналар кортежи оддий бўлиб қолмасин, пул кетса кетсин, обрў кетмасин, дея сўнгги русумдаги ваҳимали уловдан ўнтасини гаплашдик. Бироқ бу орзу-ҳаваснинг харажати кутганимиздан ошиб кетди. Ноилож, одам бир марта уйланади: таниш-билишдан қарз кўтардик.

Шу зайлда тўйни бир амаллаб ўтказиб, тўёналарни йиғиб, қарзимизнинг озгинасидан қутулдик.

Кунлардан бир кун қарз берган танишим пулини сўраб келди. Отам «дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин», деб кунимизга яраб турган машинани сотиб юборди. Одамлар қарзни сўраб келавергач, дўппим бошдан тушди. Шунда ота-онамнинг гапига кирмай, дабдаба кетидан қувганимга минг-минг афсусландим.

Қилган ишимдан аччиқ хулоса чиқардим. Вақт ўтиб, фарзандли бўлдим. Ана шунда аёлларнинг гапига қулоқ солмай, ўз билганимча, камхарж қилиб, чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқдим. Бешик тўйини ҳам ўз оиламиз даврасида, камчиқимгина ўтказдик. Кўрпага қараб оёқ узатишга тўғри келди-да. Устига-устак, дабдабадан ҳеч қандай наф йўқлигини англаб етгандим...

Ишонинг, бу гапни мен — бошдан ўтказган одам айтяпти... 

Бу иллатнинг давоси борми?

Яшнобод туманидаги 6-сонли туғуруқхона қаршисидаги бекатда тургандим, қизиқ ҳолатга дуч келдим. Елкасига фотоаппарат илиб олган ёш йигит, қўлида гул тутиб турган аёл, баландлиги икки метрча келадиган қуён ва кўзойнакли мушук кийимидаги йигитлар, уларнинг атрофида гир айланаётган болалар... Билсам, янги чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқиш маросими бўлаётган экан.

Қаранг, ҳали ҳеч нарсани билмайдиган чақалоқ учун шунча дабдаба. Ҳозирдан унинг ҳаёти шу тарзда ортиқча ҳою-ҳавас, дабдаба билан бошланса, кейини қандай бўларкин, деган ўй ўтди хаёлимдан.

Бекатда менга ўхшаб автобус кутиб турган ёши элликларга борган икки жувоннинг суҳбати эътиборимни тортди.

— Гўдак шу ишни қаерданам тушунарди, ундан кўра, ота-она бўлмиш уни тезроқ уйга олиб кетмайдими, — деб гап бошлади биринчи аёл. — Шу модаларимиз ҳам бор бўлсин-да. Уни ўзимиз ўйлаб топамиз-да, кейин ўзимиз азобини тортамиз.

— Нимасини айтасиз, — дея гапни илиб кетди иккинчи аёл. — Шу десангиз, бундай янгича даҳмазалар туфайли яқинда қудамиз билан аразлашиб қолдик. Набирамга масофадан бошқарилувчи (пультли) машина совға қилмаганим сабаб, қудам мендан қаттиқ ранжиди. Охири, шу икки миллион сўмлик матоҳни олиб бериб қутулдим. Тўғри, буни ўзимнинг набирам учун қилдим, лекин ҳали у бу ўйинчоқни ўйнай олмайди-ку.

— Ҳа, мен ҳам яқинда қизимникига бешик олиб боришим керак. Яна ўйинчоқлар, неварамга кийимлар... Шунчаси етмагандек, қайнота, қайнонаси боринг-ки, бутун оила аъзоларига сарпо олиш, набирам туғуруқхонадан чиқадиган куни уч-тўрт юз минглик пишириқ ҳам тайёрлатишим керак. Харажатларни ҳисоблаб кўриб, бу маблағга суннат тўй қилса бўлади-ку, дейсиз. Кечалари ўйлайвериб, уйқум қочади. Буларни қилмасам, қудам қизимнинг кўзини очирмайди. Начора, фарзандимизнинг бахти учун мажбурмиз...

Аёлларнинг сўзларидан қаттиқ таъсирландим.

Барча туғуруқхоналарда аҳвол шундайми? Йўқ. Яккасарой туманидаги 8-туғуруқхонада вазият бироз бошқача. У ерда деворга шундай эълон ёзиб қўйилган: «Туғуруқхонага биттадан ортиқ машина ва юмшоқ ўйинчоқ кийимидагиларнинг кириши тақиқланади».

Туғуруқхона бош шифокори буни қуйидагича изоҳлади:

— Дабдабанинг барчаси кимўзарга, атрофдагилар олдида сохта обрў орттириш учун қилинаётган аҳмоқликдан ўзгаси эмас, — дейди Яккасарой тумани 8-туғуруқхона бош шифокори Камолиддин ­ ­НИЗОМИДДИНОВ. — Бу ерда ҳар хил шароитдаги беморлар бор. Бирида имкон бўлса,  бошқасида йўқ. Одамлар бу ҳақда етарлича ўйлашмайди. Хонадоши чақалоғини карнай-сурнай садолари остида, қимматбаҳо машинада олиб кетганини кўрган шароити йўқ беморнинг кўнгли ўксимайдими? Бундай вазиятда уларнинг ичидан нималар ўтишини биласизми? Шу боис, мазкур масалага жиддий эътибор бериш керак. Ўшанда жамиятимизда ижобий томонга ўзгариш кузатилади. Дабдабабозликка қарши жамоамиз қўллаган усулни бошқа туғуруқхоналарга ҳам тавсия қилган бўлардим.

Боболар нима дейди?

Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий бундан бир аср муқаддам — «Ойина» журналининг 1915 йил 13-сонида бонг уриб, шундай деб ёзган эди: «Биз ўлик ва тўй учун ҳафталар, ҳатто, ойлар ила ишдан қолурмиз... Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур. Эй, халқ! Эй, мусулмонлар! Биз на учун  Худо ва расулнинг  сўзига, ўзимизнинг нафимизга амал қилмаймиз? Биз девонами?»

Бир асрдирки, жадид боболаримиз куюниб айтган гап ҳали-ҳануз долзарблигича давом этиб келмоқда. Ҳа, «ақчаларимизни илм ва маърифатга» сарфлаганимизда эди, бугун кўпчилигимиз давлатдан нафақа ё бошқа кўмак умидвор бўлиб ўтирмаган бўлардик.

Буюк мутафаккирлардан яна бири, агар кимки ном қозониш учунгина гавҳар сочаётган бўлса, ундан бахиллик яхшироқ,  деб айтган экан. Тўй — маънавият майдони. Бу майдондаги маънавиятимизни, маданиятимизни қачон кўрсатамиз, бунинг вақти қачон келади — билмайман. Билганим эса, токи дабдабабозликни бас қилишни ўзимиздан бошламас эканмиз, у кун ҳеч қачон келмайди.

 

Завқиддин НАСИМОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔120

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔185

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔323

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 120    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 185    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 323    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 454    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 459    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар