Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.
Иқтидор баъзиларда туғма бўлса, айримларда ҳаёти давомида шаклланади, сайқал топади. Аммо асосийси, ўша иқтидорни намойиш эта олишда!
Нозимхон Аҳмедов Наманган муҳандислик-технология институти талабаси. Отаси физик бўлгани учунми у ёшлигидан яратишга, кашф этишга иштиёқманд эди. Ҳали биринчи курсда ўқишига қарамай, жорий йил 3 апрель куни институтда ўтказилган «Иқтидорли талабаларнинг инновацион лойиҳа ва ишланмалари» танловида ўзининг Маҳаллий хомашёлар (боғловчилар) ҳамда чиқиндилар асосида иссиқлик ва шовқинни изоляцияловчи қурилишбоп ғишт ишлаб чиқариш инновацион ғояси билан қатнашиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
— Аввалига жуда ҳаяжонландим, — дейди талаба. — Сабаби, танловда мендан катта курс талабалари ҳам ўз ғоялари билан қатнашди. Аммо ҳаммаси яхши бўлди. Беш йилдан бери оилавий цехимизда ёзув бўри ишлаб чиқарамиз. Дадамдан кўп нарса ўрганганман. Иш жараёнида қизиқ кашфиётлар қилишга кўп уринардим. Бир куни кутилмаганда миямга чиқиндилардан ғишт тайёрлаш фикри келиб қолди.
Кўмир ёқилғиси ёнгандан сўнг ҳосил бўладиган кули чиқинди сифатида экологик муаммолар келтириб чиқаради. Қадимдан кулнинг иссиқлик ўтказиш даражаси пастлиги маълум. Ҳавода қотадиган боғловчи моддалар, кўпиклантирувчилар ва кул аралашмасини етарлича қуюқлаштириб, лой ҳолатида қолиплаш, қотгач, қолиплардан чиқариш ва қуритиш йўли билан таннархи пишиқ ғиштдан икки баравар арзон ғишт ишлаб чиқариш устида ишладим.
— Бундай турдаги ғиштларнинг афзаллиги нимада?
— Бугун Европа мамлакатлари бундай турдаги қулай ғиштлардан фойдаланишни аллақачон бошлаб юборган. Афзаллигига келсак, қурилишда бинонинг умумий (пойдеворга тушадиган) вазнини камида 4 баробар камайтириш мумкин; пойдевор қуришда (қалинликни 1,5 марта камайтириш эвазига) маҳсулот камида 1,5 баравар тежалади; иссиқлик тежамкорлиги юқори бўлгани сабабли деворлар қалинлигини 2 мартага камайтириш мумкин; шовқинни изоляциялаш хусусияти юқори.
— Улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкин?
— Гарчи мустаҳкамлиги ва яроқлилик муддати пишиқ ғиштникидек бўлмаса-да, сувоқбоп қоришмалар билан боғланиши жуда яхши. Шу боис металл ёки ёғоч синчлар орасини тўлдириш орқали бино мустаҳкамлигини ошириш ва оғирлигини камайтириш, иссиқлик ва шовқиндан ҳимоялаш мумкин. Кўп қаватли уйларда хоналараро деворларни қуришда, омборлар, тўсиқ деворлар қуришда ишлатса бўлади.
Ҳавосидаги намлик юртимиздагидан анча юқори бўлган Европа давлатларида ҳам пеноблоклардан кенг фойдаланилмоқда. Мақсадим, мустаҳкамлик ва пишиқлик борасида хорижий муқобилларидан қолишмайдиган, енгил, иссиқлик ва шовқинни қайтариши юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Нозимхон келгусида ушбу бизнес-ғоясини янада пишитиб, жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи, энергия, иссиқликни тежовчи қурилиш материаллари ишлаб чиқармоқчи.
— 5 йил олдин оилавий тадбиркорлигимизни йўлга қўйиш мақсадида кредит олгандик, — дейди Н.Аҳмедов. — Уни тўлаб бўлганимиздан сўнг бизнес-режамни амалиётга жорий этиш учун яна кредит олмоқчиман. Ҳозир давлатимиз томонидан ёш тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратилмоқда. Бундан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлигимни йўлга қўймоқчиман.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
ёзиб олди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил