Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилМана, мактабларда яна бир ўқув йили тугаб, таътил ҳам бошланди. Хўш, болалар таътилда нималар билан банд бўлади? Улар билан ёз давомида ким шуғулланади?
Фарзандининг тарбиясини бутунлай мактабга ташлаб қўйган ота-оналар бор орамизда. Бир нима десангиз, «Ана, мактаб бор-ку, улар нима қилади? Давлатдан ойлик олишяпти», деб бўйнидан оғир масъулиятни соқит қилишади. Афсуски, ҳозир ҳафсала топмаётган фарзандларга эътиборсизлик масаласи, вақт ўтиши билан ота-онага анча қимматга тушади.
Баъзан «фарзандим ҳозир ўтиш даврида, унга қаттиқ гапирсам бўлмайди» деб назоратни аста-секин қўлдан чиқарамиз. Оддий мисол: қизингизга истаган кўйлагини олиб бермасангиз, сиз билан гаплашмай, овқатланмай қўяди. Сиз эса вазиятни чигаллаштирмаслик учун хоҳишига кўнасиз. Буни кўрган қизингиз: «шундай қилсам, гапим ўтар экан», деб бу ҳолатни одат қилади. Бора-бора бу ҳол «айтгани айтган, дегани деган»га олиб боради. Айтганини қилдириб ўрганган бола нима қилиб бўлса ҳам мақсадига етишишга уринади. Хуллас, ўсмирлик даврида фарзандимизга жиддий эътибор қаратмас эканмиз, вақт ўтиши билан бу бизнинг кечириб бўлмас катта хатомизга айланади. Бу хато йиллар мобайнида қўлга кирган тикандек кўринмайди, аммо ботиб, оғриқ бериб тураверади.
Кореяликлар билан менталитетларимиз ҳар хил, аммо уларнинг бола тарбиясидаги айрим кўникмалари улги олишга арзирлик. Улар ўн икки ёшгача фарзандини меҳнатга ўргатиб, ундан кейин дўстларча муносабат ўрнатар экан. Биз-чи? Уч ёшли бола беъмани гапларни айтиб сўкса, қўй дейиш ўрнига «тойчоғим, яна такрорла-чи? Ана, акангни битта сўк», деймиз. Тўғрими? Ёки энди тил чиқарган бола йиғламаслиги учун қўлига телефон бериб қўямиз. Мана сизга тарбия! Энди сиз у боланинг балоғат ёшини бир тасаввур қилинг-а! Ҳаётимизда ана шундай рад этиб бўлмайдиган аччиқ ҳақиқатлар бор.
Имтиҳонларни-ку майли, бир амалладик. Ё топширдик, ё давомат учун кирдик. Муҳими, уч ой таътил масаласи. Энг асосийси ҳам шу аслида. Кимдир фарзандини қишлоққа — бобосиникига, яна кимдир оромгоҳларга юбораман, деб бу саволга ҳозиржавоблик қилиши мумкин. Аммо оромгоҳ тўқсон кун эмаски, яна масъулиятни бўйнимиздан соқит қилсак. «Тўққиз ой ўқиб чарчади, мияси дам олсин», деймиз гоҳида. Бугунги кун ўқувчиларининг ўқишга енгил-елпи қараётганини кўрганда астойдил хафа бўлиб, уч ой тугул, бир ҳафта дам олиш ҳам уларга зарурмасдай туюлади. Лекин давлатимиз уларнинг руҳиятини, миясидаги чарчоқларни инобатга олиб, ҳар бир чоракда ҳамда ўқув йили якунида таътил беради.
Хўш, бундай таътиллардан қандай қилиб унумли фойдаланиш мумкин?
Бугун таътилда бўш қолган фарзандларингизга китоб беринг ва назоратини ўзингиз қилинг. Гоҳида ота-оналарнинг ўзлари ишларини баҳона қилиб, фарзандларига вақт ажратишга ҳафсала қилишмайди. Балки, бу кимгадир эриш туюлар, аммо бунинг меваси ширин бўлади. Ишонинг. Майли, кўчада юрсин, ўйнасин, бола барибир бола-да. Куннинг эрталабки соатларини билим олиш билан банд қилиш яхши натижа беради. Ўқув фанларини чуқурроқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиш, тил ўрганиш, тўгаракларга бориш баробарида ҳар куни бадиий адабиётлар мутолааси учун алоҳида вақт ажратсин. Ўқишни хоҳламаса, ота-она уни рағбатлантириш, қизиқтириш йўлига ўтиши керак. Ахир, сиз буни яхши биласиз. Мана кўрасиз, таътил мароқли ва унумли ўтади.
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил