Жараён      Бош саҳифа

Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

Қозон шаҳрида қўлга олинган ўзбек йигитларига кафолат хати берилди. Улар озод қилинадими?

Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

Илм олиш ва меҳнат қилиш мақсадида кўплаб ёшлар бугун хорижга чиқмоқда.  Бироқ уларнинг тақдири мусофирчиликда қандай кечяпти? Ўз йўлини топа оляптими ёки турли муаммо, қийинчиликлар гирдобида қолиб кетяптими?

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга мурожаатида бу масалага алоҳида тўхталиб, шундай фикр билдирган эди: «Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, улар орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак. Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади».

Мана шу таклиф асосида, Ёшлар иттифоқи қошида Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

— Тузилганига энди ярим йил бўлганига қарамай, ташкилот хориждаги ёшлар билан алоқа ўрнатиб, режа асосида ишламоқда, — дейди Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси раиси ­Муродулла АЛИМБАЕВ. — Бизнинг асосий вазифамиз уч доирада амалга оширилади: хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон ёшлари билан ишлаш; хорижда таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари билан ишлаш; хориждаги ўзбек диаспоралари билан ишлаш. Бу жараёнда бошқа давлат қонунчилигини ҳурмат қилган ва уларни бузмаган ҳолда, Ўзбекистон қонунчилигидан келиб чиқиб, 35 ёшгача бўлган хориждаги ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зиммамиздаги масъулиятли вазифадир. Бугун Россия, Хитой, Германия ҳамда Туркияда ўз вакилларига эга ассоциациямиз Қозоғистон ҳамда Жанубий Кореяда ваколатхонасини очишни режалаштирган. Шунингдек, Япониядаги ўзбек ёшлари томонидан ҳам вакил сайланиб, онлайн алоқалар ўрнатилгани хориждаги ёшлар муаммолари эътибордан четда қолмаслигининг исботи. Айниқса, АҚШдаги ўзбек ёшлари ассоциациясининг ҳамкорлиги  ёшлар муаммоларини ўрганишда қўл келмоқда.

Айтиш лозимки, ҳар бир мамлакатдаги тайинланган вакил ўша ердаги  Ўзбекистон ёшлари билан ишлайди, уларнинг нима билан машғуллиги, қандай ютуқларга эришаётгани ёки тўсиқларга дуч келаётганидан хабардор этиб боради. Қувонарлиси, бу фақат тилда қолиб кетмаяпти, балки муаммолар ўрганилиб, ассоциация томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

— Яқинда Россияда меҳнат қилаётган хоразмлик ёшларимиздан бирининг бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати олганидан хабар топдик, — дейди Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси хорижда меҳнат қилаётган ўзбек ёшлари билан ишлаш бўлими мудири Наврўза ЯҲЁЕВА. — Унинг соғлиғини тиклаш мақсадида операциясига ассоциация томонидан ёрдам берилди. Ҳозир йигитнинг аҳволи яхшиланмоқда. Бир нарсани таъкидлаш лозим, ассоциациямиз ваколатига молиявий кўмак бериш кирмайди. Фақат ҳомийлик асосида хорижда фавқулодда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбек ёшларига ёрдам қўлини чўзишимиз мумкин.

Яқинда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан бўлган икки нафар йигит билан боғлиқ мурожаат бўлди. Йигитлар 2017 йилда Қозон федерал университетига ўқишга кирган. Бир йил давомида миграция қонунларига зид яшашган. Ўқув йили сўнггида миграция қонунчилигини бузгани, вақтинчалик пропискага нотўғри ўтишгани сабабли қўлга олинган. Бу йигитлар ҳеч бир қонунбузарлик қилмаган, фақат ўз ҳуқуқини, хорижга борганда нима қилиш кераклигини яхши билмаган, холос. Улар олдида мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи турибди. Бизга мурожаат қилишгач, вазиятни ўргандик ва ҳозирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда кафолат хати бериш орқали бу ёшларни жазони ижро этиш муассасасидан чиқариб олиш ҳаракатидамиз. Кафолат хати тақдим қилинган, бироқ суд жараёни ҳали тугагани йўқ.

Бундан кўриниб турибдики, ёшларимизнинг ҳуқуқий билими етарли эмас. Хорижда кимга нима масалада мурожаат қилишни билмайди. Ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида етарли билим ёки кўникмага эга эмас. Шу боис, Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси ўқиш ва меҳнат қилишга кетаётган ёшлар тўғрисида концепция лойиҳаси устида ишламоқда. Лойиҳага кўра, хорижга кетаётган ҳар бир ёшнинг қўлига Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан тарқатма материал берилади. У йўлланмага ўхшаш бўлиб, ҳар бир мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси ва консулликларининг телефон рақами ёзилган бўлади. Шунингдек, қайси масалада кимга мурожаат қилиш ҳақида ҳам тезис кўринишида маълумот берилиши ва ассоциациянинг 24 соат узлуксиз ишлайдиган ишонч телефони берилиши кўзда тутилган. Бу лойиҳа амалга ошса, хорижга кетаётган ўзбек йигит-қизлари оз бўлса-да, нима қилиш кераклиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

Жорий йилнинг 4 — 12 май кунлари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан дўстлик лойиҳаси доирасида 120 дан ортиқ ёшлар Туркияда бўлиб қайтди. Ушбу сафарда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси вакиллари ҳам бўлди.

— Биласизми, у ерда ўзбекистонлик йигит-қизларнинг ҳалол меҳнат қилаётганини ҳам, қинғир йўл билан пул топаётганини ҳам кўрдик, — дейди Н.Яҳёева. —  Ноқонуний йўл билан келган ёшларга ҳам гувоҳ бўлдик. Ана шу муаммоларни ўргандик. Биз эътибор қаратмаган масалалар бисёр экан. Улар билан суҳбат жараёнида паспортни рўйхатдан ўтказиш учун консуллик идораси ёнида кунлаб, ойлаб кутишини айтган ёшлар ҳам бўлди. Бу каби масалаларни ўрганиб чиқяпмиз. Бундай муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларимизни бермоқдамиз.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар