Бундан бир неча ой олдин ижтимоий тармоқларда «ZO‘R»TV телеканалида эфирга узатилаётган «Севги изтироби» телесериали бўйича сўров ўтказилди. Кўплаб телетомошабинлар танқиди ва норозиликлари натижасида ушбу сериал эфирдан олиб ташланган эди. Бунга сериалдаги воқеаларнинг миллий менталитетимизга мос эмаслиги, ёшлар онгини бузиши хавфи мавжудлиги сабаб. Бугун шу телеканалда «Гуллар изтироби» номли янги сериал намойиш этилмоқда. Бемаънилик, беандишалик жиҳатидан биз юқорида тилга олган сериалдан ўтса ўтадики, асло қолишмайди. Хўш, қачонгача хусусий телеканалларда эфирга узатиладиган сериаллар назоратига беэътибор бўламиз? Ушбу кинолар бирор назорат комиссиясидан ўтказилганми? Ким эфирга розилик берган? Бу каби фильмлар ёшларимиз тафаккурини эзгу хислатлар билан тўлдириш сари қилинаётган заррама-зарра саъй-ҳаракатларни бир зумдаёқ чиппакка чиқариб юбормайдими?
* * *
Яқинда хонанда Жасур Умировнинг бир қўшиғи ва унга ишланган клипни кўриб ҳайратга тушдим. Унда ҳали паспорт олмаган қизни отаси турмушга бериш ниятида. Афсуски, қизнинг ҳам хаёли ўқиш ёки билим олишда эмас. «Тўйни паспорт олганингдан кейин қиламиз». Ушбу жумла эрта никоҳ ва унинг оғир оқибатлари олдини олишга қаратилган ишларни сариқ чақалик қилади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, паспорт 16 ёшда берилади. Бу ҳали қиз оила қуришга тайёр дегани эмас-ку?! Қачонгача бу каби клип ва қўшиқларни аудиторияга тақдим қиламиз. «Ўзбекконцерт» қошидаги бадиий кенгаш наҳотки шу клипни назоратдан ўтказган бўлса? Ҳар бир клип ва қўшиқни аудиторияга тақдим қилишдан олдин унинг савияси кўриб чиқилишини ва бу назорат амалда бўлишини истардик.
Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА,
Фарғона вилояти
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил