Қулликдан жабр кўрган тўққиз нафар ёш билан очиқ мулоқот нима беради?
Одам савдоси — инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган оғир жиноят. Унинг чегара танламаслиги ва гирдобига асосан ишсиз, уюшмаган ёшлар ҳамда аёлларни тортаётгани янада хатарлидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграциясининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда оқибатларини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши тегишли мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда одам савдосидан жабрланган тўққиз нафар ёш билан очиқ мулоқот ташкил этди.
— Тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларининг олиб борилишига қарамай, ҳамон айрим ёшларимиз ушбу жиноят қурбонига айланиб қоляпти, — дейди Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Маҳлиё ШУКУРОВА. — Очиқ мулоқот давомида ҳар бир жабрланган ёш билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқий ҳимояси ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, улар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.
Мавсумий иш билан бандлигини билдирган 5 нафар жабрланган ёшга Ёшлар иттифоқи қошидаги бепул тўгараклар ҳақида ҳамда ўз яшаш манзилидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, бир нафар ёш Ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят Меҳнат бошқармаси ҳамкорлигида Қарши тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди. Яна бир коллеж талабасининг ўқишини тиклаш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жабрланувчиларнинг орасида олий таълим муассасасида таълим олаётганлар ҳам бор. Уларга тўғри тушунчалар берилиб, бошланғич ташкилот етакчисига бириктирилди.
Олиб борилаётган бундай ишлардан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг онгини ўзгартириш. Шундагина улар тўғри йўлни кўра олади. Ҳар бир ҳаракатида фақат ўзининг эмас, оиласи, жамият ва халқ манфаатларини ҳам ўйлашга ўрганади.
Аҳрор СОДИҚОВ
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил