нега болалар талабига жавоб бермайди?
Сарвиноз Раҳмонова Қизилтепа туманидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари. Болаларга бўлган меҳри, тадбиркорликка қизиқиши ва албатта, давлатимизнинг мактабгача таълим тизимига єаратаётган эътибори уни «Маликобод» МФЙ ҳудудида 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси очишга ундади.
— Ўзим ўқитувчиман. Мактабгача таълим менга бегона эмас. Олти йил давомида шу тумандаги 13-сонли болалар боғчасида тарбиячи бўлганман. Насиб қилса, янги қурилаётган муассасамиз икки қаватли, ўйин майдонлари, ички ва ташқи бассейнларга эга бўлади. Болаларни тарбиялаш, парваришлаш, соғломлаштириш, уларга таълим бериш ва назорат қилиш асосий вазифамизга айланади. Муассасамизда тарбияланадиган болажонларга инглиз ва рус тилини ҳам ўргатишни режалаштиряпмиз. Шунинг учун ҳам муассаса номини ноодатий шаклда, инглиз тилидаги сўздан фойдаланиб, Camomile (мойчечак) дея номлаяпмиз, — дейди тадбиркор Сарвиноз Раҳмонова.
Муассаса иш бошлаганидан сўнг яқин йиллар ичида фаолиятини кенгайтириб, «Маликобод» МФЙ ҳудудидаги 3-7 ёшдаги барча болаларни қамраб олиш кўзланган.
Назокат Ғаниева ҳам ёш тадбиркорлардан. У жорий ўқув йилидан бошлаб, Қизилтепа туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида инглиз тили фанидан дарс бериб келмоқда. Ушбу қаҳрамонимиз «Узилишкент» МФЙда 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуришни режалаштирган. 27 сотих майдонда қуриладиган бу муассаса 2019 йилнинг 1 январидан иш бошлаши кутилмоқда.
— Болаларни жуда ҳам яхши кўраман. Ушбу муассаса очилишидан асосий мақсадимиз — «Узилишкент»даги ширин-шакар болажонларга мактабга боргунга қадар инглиз ва рус тилларини, шунингдек, математика сирларини ўргатиш. Муассасамизда бу уч фанни чуқур ўргатишни режалаштиряпмиз, — дейди Назокат Ғаниева биз билан суҳбатда.
Суҳбатдошимнинг айтишича, нодавлат мактабгача таълим муассасасини «Болалар сайёраси», дея номламоқчи. Муассаса номига мос тарзда жиҳозланади. У ерга кирган ҳар бир болакай ҳам, унинг ота-онаси ҳам ўзини ўзга оламга, ширин орзулар, эртаклар маконига киргандек ҳис этади. Бир сўз билан айтганда, болалар боғчаси креатив ғоялар асосида бунёд этилади.
Болаларимиз мактабгача таълим муассасаларига қанча кўп қамраб олинса, йиллар ўтиб, биз шунча кўп иқтидорли, билимли ва етук кадрларга эга бўламиз.
Алишер УМЕДОВ,
Қизилтепа тумани
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔55
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил