Бу ҳар қандай сайёҳни қизиқтиради
Ҳар гал Орол денгизига яқин ҳудудда бўлганимда, Борсакелмас туз конининг эртакмонанд манзараси-ю, миллион йиллар бурун юз берган қудратли тектоник эврилиш натижасида пайдо бўлган Чинк жарликларидаги ғаройиб шакллар кўнглимга чўғ, завқ солади. Орол денгизининг бир бўлаги бўлган Судочье кўли баланд тепаликдан оқариб, янада мафтункор, жозибали кўринади. Бу ажойиб манзаралардан кўз узгинг келмайди.
Ҳақиқатдан ҳам, юртимизда йилнинг тўрт фаслида томоша қиладиган ва ҳордиқ чиқарадиган гўзал масканлар, бетакрор табиат ёдгорликлари бисёр. Улар сайёҳларда бир олам қувонч, унутилмас таассурот қолдиради. Қолаверса, бу масканнинг ўсимлик ва ҳайвонот олами бетакрор.
Яхши биласиз, денгиз соҳилларидаги имкониятлари билан сайёҳларни ўзига оҳанрабодек тортадиган мамлакатларга қиш фаслида сайёҳат қилишнинг сира иложи йўқ. Аммо юртимиз бундан мустасно. Ўзбекистонга сайёҳлар йилнинг тўрт фаслида ҳам бемалол келиши мумкин. Бунинг учун барча имконият етарли, табиий шароит бор.
Бугунги кунда сайёҳларни аэропланда учиш спорт тури ҳам жуда қизиқтиради. Негаки, осмону фалакдан, само денгизидан туриб, чор-атрофни, чўлу биёбонларни, табиат мўъжизаларини томоша қилишнинг завқи бўлакча. Бунинг гаштини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Қолаверса, жаҳон туризими ривожи айни шу спорт турига ҳам узвий боғлиқ. Демак, биз Оролбўйида мазкур хизматни жорий этсак, фойдадан ҳоли бўлмайди. Шундай қилинса, юртимизга меҳмон бўлиб келаётган хорижликларнинг сони ошиб, валюта тушуми кўпаяди. Ёшлар ва аҳоли орасида спортнинг ушбу турига қизиқиш ва иштиёқ ортади.
Мутахассисларнинг фикрича, аэроплан ёрдамида икки-уч юз километргача бўлган масофани бемалол саёҳат қилиш мумкин. Гап фақат ана шу янгиликни ҳаётга зудлик билан жорий этишда. Президентимиз 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мутасаддилару элчиларга бундан буён юртимизга кўпроқ сайёҳларни жалб этиш вазифасини қўйди. Шундай бўлгач, мазкур соҳани изчиллик ва жадал суръатларда равнақ топтириш учун аэроплан спорт турини ҳаётга татбиқ этишга тезроқ киришиш лозим.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим қадам бўлди. Ҳужжатда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига катта имтиёзлар берилди. Ҳаво шарларини мамлакатимизга олиб кириш ҳам божхона тўловларидан озод қилинди.
Бундан самарали фойдаланишимиз зарур. Юқорида айтганимиз — Қорақалпоғистоннинг бетакрор табиати сайёҳларни жалб этувчи ажойиб манзиллардан биридир.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида»мухбири
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔27
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔158
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил