бугун робот ясамоқда
Болалигида ҳамма улкан орзулар кемасида учган. «Катта бўлсам, у ёки бу касбни эгаллайман», дея ким ҳам ўртоқларига мақтанмаган дейсиз?
Аслида ҳавас бўлган бу сўзлар аста-секин айримларда чинакам мақсадга айлангани бор гап. Боланинг қилаётган иши, қизиқаётган буюми, ўйнаётган ўйини келгусида унинг ким бўлиб вояга етишини кўрсатади. Фақат бунинг учун ота-она ва устозлар кўмак, йўналиш берса, бас.
Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Бахит Садирбаев ҳам қизиқиш, иқтидор ва энг муҳими, ўз олдига қўйган мақсадига эришиш йўлидаги интилиши туфайли катта марраларни забт этаётган ёшлардан.
— Оилада уч фарзанднинг тўнғичиман, — дейди Бахит. — Болалигимдан техникага қизиқишим катта эди. Бошқалар кўча чангитиб, турли ўйинлар ўйнаса, мен бўш вақтимни бузилган буюмларни тузатишга уриниш билан ўтказардим. Тўғриси, ўзимни кўрсатиб, катталарга «устачилик» қўлимдан келишини исботлагим келарди. Аввалига кўп марта устабузармонлик қилганман. Техника буюмлари қандай тузилгани, ички механизмини билишга қизиқишим боис қўлимга тушган буюм борки, уни очиб, ичидаги қурилмаларни кўришга интилганман. Бузишга-ку бузардим, лекин тузатишга келганда...
Бир куни Бахит кема ясамоқчи бўлди. Уни деб туппа-тузук, янги магнитофонни бузгани ҳеч қачон ёдидан чиқмайди. Шу воқеа сабаб, бора-бора бузилган нарсаларни тузата бошлади. Қаҳрамонимизнинг устачилиги уни Тошкент ахборот технологиялари университетига етаклади. Мазкур билим даргоҳига ўқишга кириб, кичик-кичик ишланмалар қилишга бел боғлади.
— Очиғи, физикадан билимим у қадар яхши эмаслиги сабабли, дастлаб кўп қийинчиликларга дуч келдим, — дея гапида давом этади Бахит Садирбаев. — Бироқ техника соҳасига бўлган кучли иштиёқ мени янада изланишга ундади. Талабалик даври ўз ғояларимни синаб кўриш ва амалда татбиқ этиш имконини берди. Мана, тўрт йилдирки, робототехника лабораториясида устозларим кўмаги ва йўл-йўриғи билан турли қурилмалар ясаб келмоқдамиз. Жумладан, Даврон Султонов билан бирга «Лаҳза» номли робот ясадик.
Дарвоқе, қаҳрамонимиз бу роботи билан 2017 йилги ахборот-коммуникациялари технологиялари ҳафталиги доирасида робосумо жангларида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни олди. Ушбу роботнинг бошқалардан фарқи шундаки, унинг олд ва орқа томони йўқ. Яъни, ҳар иккала тарафи рақиб роботини суриб чиқаришга мўлжалланган. Баҳсда Бахитнинг роботи ғалаба қозонишида ҳам айни шу жиҳат қўл келди. Шунингдек, ёш ихтирочи 2015 йили «Ўзэкспомарказ»да ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида фаол иштирок этиб, унинг яратган ақлли қуёш панели кўпчиликка манзур келди.
Ҳа, интилганга толе ёр, дея бежиз айтишмайди. Бугун Бахит яратаётган техника буюмлари инновацияни кундалик турмушимизга татбиқ этишга хизмат қилиши, шубҳасиз. Зеро, бугунги замон талаби ҳам шу.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила даврасида» мухбири
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил