Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилМамлакатни дунёга олиб чиқишда, ҳар жиҳатдан юксалтиришда янги инновацион технологиялар муҳим ўрин тутади. Албатта, бу биринчи галда улардан моҳирлик билан фойдалана оладиган мутахассисларга боғлиқ. Айниқса, иқтидорли ва малакали ёшлар имкониятларини тўғри йўналтириш бу борада муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Германия Федератив Республикасига ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида уюштирган сафарида айни шу — инновацияни мамлакатимизга олиб келиш масаласига алоҳида урғу беришди. Улар Германиянинг турли шаҳарлари ва қўшни мамлакатларда таълим олаётган, илмий изланишлар билан шуғулланаётган ва етакчи немис компанияларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик тенгдошлари билан учрашиб, очиқ мулоқот қилишди.
— Учрашувларда қатнашган ёшларнинг аксарияти Германияда олий таълимдан сўнг илмий йўналишда фаолият олиб бораётганига гувоҳ бўлдик, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Халқаро бўлим мудири Муродилла АЛИМБАЕВ. — Мулоқот давомида асосан илмий ишланмалар, ғоя ва ташаббусларни Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтириш, инвестицияларни жалб этишда Ёшлар иттифоқи берадиган имтиёзларга қизиқиш юқори бўлди. Қолаверса, Германиядаги йирик компания ва ташкилотларда мунтазам равишда ўзбекистонлик иқтидорли кадрлар малакасини ошириб бориш ишларини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Юртимиздаги ёш илмий тадқиқотчиларни хорижий илмий ишланмалар ва манбалар, илмий журналлар, етакчи йирик илмий лабораториялар хулосалари билан бепул танишишларига кўмаклашиш масаласи кўрилди. Бу режаларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Германиядаги вакили сайланди.
— Энг қадрли нарса бу — саломатлик, — дейди Германиянинг Дуйсберг-Эссен университети талабаси Абдулазиз ХОЛМАТОВ. — Уни асраб-авайлаш эса ўз қўлимизда. Бунга эришиш мақсадида ҳозирда Европа ва ривожланган давлатларда табиий яшаш тарзининг афзалликлари ўзини оқламоқда. Табиий етиштирилган маҳсулотлар сотиладиган алоҳида дўконлар мавжуд. Бунинг учун мева ва сабзавотлар ҳамда озиқ-овқатлар етиштиришда сунъий дориларсиз, гени ўзгартирилмаган бўлишига алоҳида эътибор беришимиз керак. Ерга кимёвий воситалар солиниши эса зарарли ҳашаротлар билан бирга, фойдалиларини ҳам нобуд қилади.
Ёшлар иттифоқининг ёш фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда биз ҳам бу ишни бошлашимиз керак. Ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, амалга татбиқ этишимиз зарур. Бу ҳар биримиз ва халқимиз саломатлиги йўлидаги энг фойдали иш бўлади.
Германия федерал ёшлар кенгаши президенти Лиза Май Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро ҳамкорлик борасидаги интилишларини юқори баҳолаб, бу борада биргаликда фаол ишлаш истагини билдирди. Албатта, янги фикр ва ғояларни ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли шерикчилик риштасини боғлайди.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил