Жараён      Бош саҳифа

«ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

Ёш фермерлар ишни нимадан бошлаши керак?

Бирор янги иш бошлаш остонасида турган киши, аввалига иккиланади, баъзан ўзини қийнаётган саволларга жавоб тополмай, ҳаммасига қўл силтаб кетиши ҳам мумкин.

«ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

Айниқса, у катта ҳаётга эндигина қадам қўяётган йигит ё қиз бўлса. Шундай вақтда унга ғояларини тўғри йўналишга солишда йўл-йўриқ кўрсатадиган мутахассиснинг тавсиялари жуда асқатади.

Ёшлар юрт тараққиётини белгилаб берувчи асосий куч демакдир. Айниқса, тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларини ривожлантиришда уларнинг имкониятлари жуда кенг. Аммо масаланинг муаммоли бир жиҳати: ёшларга тажриба ва малаканинг етишмаслигида. Билаги кучга тўлган, тоғни талқон қиладиган ёш авлод вакилларига бироз далда ва туртки бериш катта ютуқлар сари йўл очади.    

Айни шу мақсадларни кўзлаб, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши республика бўйлаб ёш фермерларнинг соҳага оид билимини ошириш, муаммоларга ечим топишда улар билан елкадош бўлиб, амалий ёрдам бериш мақсадида «Барчаси ёш фермер истиқболи учун» тамойили асосидаги маҳорат дарслари ташкил этмоқда. Бундай дарсларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг 100 нафар ёш фермерлари, 50 нафар фермер бўлиш истагидаги ёшлар иштирок этди.

— Маҳорат дарслари давомида соҳанинг тажрибали мутахассислари, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчилари ва «Rash-Milk» МЧЖ раҳбари Раҳмиддин Мирзаев ёшлар учун назарий билим ва амалий тажрибалари билан ўртоқлашди, — дейди Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши раиси Нодирбек ЮСУПОВ. — Унда фермер хўжалигини бошлаш учун қилиниши керак бўлган ишлар, уни юритиш ва ривожлантириш, шартномавий ҳужжатлар билан ишлаш, фермер хўжалиги тармоғини кенгайтиришда давлат кредитларидан унумли фойдаланиш ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Андижонлик ёш фермер Отабек Қўчқоров Президентимиз томонидан устувор вазифалардан бири қилиб белгиланган, интенсив боғлар, ёнғоқзор ва токзорлар барпо этиш, шунингдек, сердаромад бўлган соя, қалампир ва кўкатлар экиш вазифасидан келиб чиқиб, ўзи ҳам ёнғоқ плантациясини ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Бу каби маҳорат дарслари ёшларимизга янги фикр ва ғоялар бераётгани  жуда қувонарли. Юртимизнинг унумдор тупроғи ва сўлим табиатидан самарали фойдаланиш, шу билан баробар, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга эришишда ёш фермерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ўз натижасини бериши аниқ. 

— 2015 йилда 18 ёшимда фермерликни бошлаган эдим, — дейди кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, асакалик Оматиллохон ­ОРТИҚХОЖИЕВ. — Ҳозирги кунда 10 гектар интенсив боғим бор. Шунингдек, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик йўналишларида ҳам иш олиб боряпман. Аввалига бироз қийинчиликларга учрадим. Уларни енгиб ўтишда оила аъзоларимнинг кўмаги катта бўлди.

Ёш фермерлар учун ташкил этилган маҳорат дарслари ўз ишимни янада кенгроқ йўлга қўйишда туртки бўлди, десам, адашмайман. Тажрибали фермерлар билан учрашгач, зотдор чорва моллари боқишга, сут маҳсулотларини қайта ишлашга қизиқиб қолдим. Шу билан бирга, келажакда мева ва сабзавотларни қуритиб, қадоқлаб, экспорт қилиш фикри туғилди.

Бугунги кунда 50 та мавсумий ва 16 та доимий ишчи ўрнига эга «Замон миришкорлари» фермер хўжалиги келгусида амалга оширилиши кўзланган янги ғоялари билан яна 20 нафар кишини доимий иш билан таъминлаш ниятида. Уларнинг 10 нафари эса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бўлади.

Ёшларга имкон берган юртда янги-янги ўзгаришлар ва креатив янгиликлар бўлаверади. Уларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, бунинг учун имкон яратиб бериш билан аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилашга ҳам эришиш демакдир. Шундай экан, ишлайман, ўз қобилиятимни кўрсатаман, деган йигит-қизларимизга кўмакдош бўлиш фақатгина фаровонлик сари йўл очади.  

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар