Жараён      Бош саҳифа

ЎЗИМИЗНИ ҚИЙНАМАСАК ИШОНЧНИ ҚОЗОНА ОЛМАЙМИЗ

Самарқандлик Камолжон Аликов ота-онасидан айрилиб, бошпанасиз қолди. Ўйлаб-ўйлаб хорижда ишлаш учун кетишга қарор қилди. Шунда Ёшлар иттифоқи фаолияти ҳақида эшитиб, тўғри Марказий Кенгашга мурожаат қилди. Унинг оғир аҳволда қолганини кўрган мутасаддилар тадбиркорликни бошлаши учун 35 миллион сўм фоизсиз кредит олишига ёрдам берди.

ЎЗИМИЗНИ ҚИЙНАМАСАК ИШОНЧНИ ҚОЗОНА ОЛМАЙМИЗ

Таваккал билан бошланган иш ўзининг ижобий натижасини кўрсатиб, Камолжон нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех фаолиятини йўлга қўйди. Атрофига етти нафар ўзи каби қийналган оила фарзандларини жамлади. 

Бугун ёшларимиз орасида Камолжон Аликов каби ўз йўлини қидираётган, жамиятда ўрнини топиш учун ҳаракат қилаётганлар анчагина. Мамлакат тақдири, халқ келажаги ёшлар қўлида экан, уларни тушуниш, кўмаклашиш энг муҳим масалалардан бири саналади. Айниқса, бу борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи зиммасига катта вазифалар юклатилган.

Сўнгги олти ой мобайнида ташкилотнинг фуқаролар қабулхонасига 2 минг 345 мурожаат тушди. Уларнинг 82 фоизи ижобий ҳал этилиб, ҳар бир фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди, 4 фоизи бошқа вазирлик ва идораларга йўналтирилди, 14 фоиз аризалар ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда. Уларни асосан, олий ўқув юртига кириш тест синови натижаларидан норози, қўшимча контрактда ўқишни давом эттирмоқчи бўлган ва «Камолот» уйининг сифатсиз қурилишидан эътирози бўлган фуқаролар масалалари ташкил этади.

Ҳеч ким эътибордан четда қолмасин

Ҳозирда ёш йигит-қизларнинг асосий муаммоларидан бири ишсизликдир. Шу боис жойлардаги 350 мингдан ортиқ уюшмаган, ўқимайдиган ва доимий иш жойи йўқ ёшларни бирлаштириб, фидойи ёшлар отрядлари ташкил этилиб, пахта йиғим-теримига жалб қилинди. Эндиликда улар ёшлар уйларининг қурилишида, ободонлаштириш ишларида қатнашади. Ёшлар қурилиш инвест компаниясини ташкил этиб, 5 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Аммо бу кўрсаткичлар муаммога тўлиқ ечим бўла олмайди. Яқинда пойтахтимизнинг бир нечта ҳудудидаги мардикор бозорларидаги ёшлар билан суҳбатлашганимизда меҳнат вазирлигидан ёки ёшлар иттифоқидан бирор вакил келиб уларнинг ҳаёти билан қизиқмаганини таъкидлашди. Кўриниб турибдики, қилинадиган ишлар кўлами катта. Бундай ҳолатларнинг асосий сабаби ташкилотнинг қуйи бўғинларида ҳали етарлича иш олиб борилмаётганида деб баҳолаш мумкин. 

— Ёшлар фикрини ўрганиш учун Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига бордик, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ­Қаҳрамон ­Қуронбоев. Гуруҳларга кириб, талаба ва ўқувчилар билан гаплашганимизда, ёшлар етакчисининг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётганини айтишди. Улар жойлардаги етакчиларни тартибга чақириб қўйсангиз, деган фикрларни билдиришди. Кўриниб турибдики, бу борада қиладиган ишларимиз ҳали жуда кўп. Айрим ёш етакчиларда, биринчи навбатда, ватанпарварлик етишмаяпти. Шу мақсадда Жиззах вилоят кенгаши раисини ёшларни бирлаштира олмагани учун ишдан олдик. Тизим ташкил қилинди, лекин ёшлар ишончини ҳали қозона олмадик. Бу энг катта камчилигимиз. Агар фидойи бўлмасак, ўзимизни қийнамасак, ёшларнинг ичига кира олмаймиз.

Иқтидорлилар юртимизга қайтади

Ҳеч бир ота-она фарзандини мусофирликда бошидан қийинчиликлар ўтказишини истамайди. Худди шундай юртимиз ёшларининг хорижий давлатларда, яқинлари меҳридан мосуво яшаётгани ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Ҳозирга қадар Хитой, Россия ва Қозоғистонда ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари тузилди. Бу анъана бошқа давлатлар мисолида ҳам давом этиши кўзда тутилган. Россияда ўқиётган ёшларнинг ўқишини Ўзбекистонга кўчириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясини ташкил этиб, ҳар бир давлатда унинг ваколатхонасини очиш режалаштирилган. Бу билан ўша ерда ўқиётган ва меҳнат қиладиган ёшлар қўллаб-қувватланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи юртимизда ёшларни қўллаб-қувватловчи муҳим ташкилот. Унинг олдига қўйган мақсадлари жуда катта. Ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тўлиқ имкониятга эга. Улардан ҳар бир ёш тўлақонли фойдаланиши, иқтидорини намоён этиши мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар