Янги ғоялар муаммоларга ечим бўлмоқда
Зарафшон шаҳар Халқ депутатлари кенгашига сайланган Дилнавоз Носирова уюшмаган ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, уларни юрт равнақи учун меҳнат қилишига шароит яратиб беришни ўз олдига қатъий белгилаб олган. У асосий эътиборни бандликни таъминлашга қаратмоқда. Бунинг учун уларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришни энг тўғри йўл, деб билади.
Ўзининг ғоялари ва янги режалари билан амалий натижалар кўрсатаётган йигит-қизлар учун таъсис этилган «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти»ни чин маънода амалий ишларга рағбат, деб баҳолаш мумкин. Мукофот учун ҳудудлардан уч мингдан ортиқ ҳужжатлар топширилди. Улар орасидан 24 йўналишдаги фаол ёшлар кўрик-танлов ғолиби деб топилди.
«Йилнинг энг фаол депутати» йўналишида совринни қўлга киритган Дилнавоз Носирова каби ташаббускор, тенгдошларига кўмаклашаётган ёшлар саъй-ҳаракатлари билан Навоий вилоятида ўз ғоя ва бизнесини амалга ошириш истагидаги ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. «Йилнинг энг яхши ёш фермери» йўналиши ғолиби ҳам айнан шу вилоят ёшларидан бири.
— 2013 йил 43 гектар ер олиб, иш бошладим, — дейди Кармана тумани «Обод турмуш келажаги» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Наргизахон МАМАНОВА. — Аввалига 22 гектарга пахта экдим, кейинчалик асаларичилик, пиллачилик, балиқчиликни йўлга қўйдим. Беш гектар боғим ҳам бор. 15 кишини доимий иш билан таъминладик. Келажакда минг тонналик музлатгич ўрнатиш ниятидаман. Қолаверса, сабзи шарбатини ишлаб чиқарадиган цех ҳам барпо этмоқчиман.
Инсон табиатан рағбат ва эътирофга мойил. Унинг хатти-ҳаракатлари қанча ижобий баҳоланса, янада баландроқ чўққиларни забт этишга интилиши ортиб бораверади. Куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўз фидойилигини кўрсатаётган ички ишлар идоралари ходимларининг ўрни ва ҳиссаси жуда катта. Мукофотнинг «Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари» номинацияси ҳам мавжуд.
— 15 йилдан буён шу соҳада ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаяпман, — дейди Олмазор тумани ИИБ ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Акмал БАҲРАМОВ. — Уюшмаган ёшлар билан якка тартибда иш олиб боряпмиз. Ўқувчиларнинг давоматини назоратга олиб, дарсга қатнашмаётганларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказамиз. Ҳудудимиздаги 4 та олийгоҳ, 8 та коллеж, 8 та лицей ва 31 та умумтаълим мактаби ўқувчи ва талабалари билан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Жамият ҳаётидаги фаол ёшлар ҳаракатини янада кучайтириш ижобий натижалар сари йўл очади. Мукофот ва рағбатлар эса ёшларни янада илҳомланиши учун хизмат қилиши аниқ.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил