Қишда фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи, табиийки, анча ошади. Кимдир электр ускунаси, яна биров табиий газни кўп ишлатади. Мазкур жараёнда улардан нотўғри фойдаланиш эса, ўз навбатида, ёнғин содир бўлиш хавфининг ортишига олиб келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 1 минг 503 та ёнғин содир бўлган. Шундан 209 таси Юнусобод туманида юз берган бўлиб, ушбу ёнғинлардан етган моддий зарар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 бараварга кўпайган. Ёнғинларда бир киши халок бўлган, уч киши куйиш орқали тан жароҳати олган.
Мазкур ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда қуйидагилар аниқланган: электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш (37 та ҳолат), иситиш печларини қуриш ва ишлатишдаги белгиланган қоидаларга риоя этмаслик (19 та ҳолат), қасддан ўт қўйиш (1 ҳолат), очиқ алангадан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш (124 та ҳолат), ёш болаларнинг олов билан ўйнаши (20 та ҳолат), транспорт воситаларидан фойдаланишдаги қоидаларга амал қилмаслик (7 та ҳолат) ҳамда технологик ҳодисалар оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Бундан ташқари, «тилсиз ёв» ҳар хил жойда содир бўлган. Жумладан, ишлаб чиқариш цехларида 4 та, иншоот ва қурилмаларда 7 та, материаллар очиқ сақланадиган жойларда 105 та, маъмурий, жамоат муассасаси иморатларида 6 та, маданий томоша биноларида 1 та, ишлаб чиқариш иморатида 3 та, савдо-сотиқ корхоналарида 8 та, транспорт воситаларида 6 та, билим юртлари биносида битта, қурилаётган иморатларда 7 та, аҳоли яшайдиган уйларда эса 68 та ёнғин юз берган.
Ушбу нохуш ҳодисалар қайта такрорланмаслиги, унинг олдини олиш учун ёнғин хавфсизлиги ходимлари барча фуқароларни олов билан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақиради. Электр манбаи ва газдан тўғри, белгиланган қатъий тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда фойдаланиш кераклигини унутманг. Уларга риоя этмаслик жуда катта моддий зарар келтиришини ҳеч қачон ёддан чиқармаслик зарур. Уйдан чиқиб кетаётганда электр ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг, болаларни назоратсиз қолдирманг. Шунда сиз ўзингиз, яқинларингиз ҳаётини ҳамда мол-мулкингизни бало-қазолардан асраган бўласиз.
Муроджон УБАЙДУЛЛАЕВ,
Юнусобод туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔27
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔157
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил