Муҳаммаджон ҚУРОНОВ
Мақсадни имконият белгилайди
Имконият яратилмаса, баркамол авлодни тарбиялаш баъзи давлатлардаги каби қумга чизилган режа бўлиб қолаверади. Бизда эса, аввало, ана шу имкониятлар муҳайё қилинди. Албатта, бунинг ўзи бўлмади. Аввало, қонунлар шу буюк мақсадга йўналтирилди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилиб, жорий этилди. Бюджет маблағларининг энг катта қисми энг яхши инвестицияга — инсон капиталига, баркамол авлод тарбиясига ажратилмоқда.
Юртимизда 2008 йил «Ёшлар йили», 2010 йил «Баркамол авлод йили», 2012 йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилингани, янги қурилган мактаблар, лицей, коллеж, мусиқа мактаблари, таълим инфратузилмаси ислоҳоти, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўқув-методик база деган, оддий одамларга сезилмайдиган, лекин самараси бебаҳо юзлаб тадбирлар амалга оширилди.
Дунёда рўй берган, юз бераётган ҳар бир нотинчлик, низо, бахтсиз воқеа, бузилган оила, синган тақдир тарихи «лента»сини орқага қайтарсак, тарбияга бориб тақалади. «Олдин пул, кейин маънавият» йўлини тутиш бўлиб чиқади.
Уларнинг бу хатоси дунёда «бой берилган авлод» — «Lost generation» иборасини пайдо қилди.
«LOST GENERATION»
Бутун бошли оилалар моддий бойлик ортидан қувиб кетишди. Фарзандлар тарбиясини эса бегоналарнинг қўлига топшириб қўйишди. Тарбиядан(!) вақтларини тежаб, 100 пул фойда топишди ҳам. Бугун эса... жонсарак бўлиб, болаларини қайта тарбиялашга 1000 пул сарфлашмоқда. Лекин самара 10 пуллик бўлаётир. Чунки вақт бой берилган. Мана, сизга «олдин моддий ҳаёт, кейин маънавият» деб яшашнинг аянчли оқибати. «Бой берилган авлод» муаммосининг педагогик маҳсули.
«Одноклассники»
«Бой берилган авлод»ни кўрган айрим сиёсий-молиявий гуруҳларнинг иштаҳаси очилиб кетди. Улар ёшлар қалбининг “параболик антенналари”ни ўзларига қаратиб олишди. «Odnoklassniki», «Facebook», «Vkontakte», «Twitter» каби ижтимоий тармоқлар ёшларга идеал «улашмоқда». Энди улар ўз ватанига эмас, ижтимоий тармоқлар, хориж ҳаётига кўпроқ маҳлиё бўлиб қолмоқда. Улар ўз халқининг қаҳрамонларига эмас, «оммавий маданият»нинг қаҳрамонларига тақлид қилишмоқда. Шунинг учун бу бой берилган авлодни «ушлаб туриш», ўз Ватанига, миллатига, ота-онасига «қайтариш» энди жуда кўп маблағ, вақтни талаб қилмоқда. Чунки бу авлодни қайта тарбиялаш жамиятга қимматга тушмоқда.
Фарзандларимиз ҳақида устозлари нима дейишяпти?
Андижонлик педагог Арофатхон Исманованинг сўзларини эксперт фикри сифатида қабул қилсак бўлар:
«Фарзандларимиз биздан кўра кучли! Чунки ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал кучли фарзандларимиз Ватанимизни жаҳонга машҳур қилишмоқда. Мана ман деган мамлакатларнинг спортчиларини енгиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришяпти. Чунки уч босқичдан иборат узлуксиз спорт мусобақалари тизими ишлаб турибди. Уларнинг бўйлари ҳам, ирода, кучлари ҳам бизникидан ортиқ. Бу — уларнинг биздан кўра кучли бўлаётгани эмасми?!
«Фарзандларимиз биздан кўра билимли! Чунки улар мураккаб технологияларни бошқармоқдалар. Бир неча тилларда бийрон сўзлашишмоқда. Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги тенгдошлари билан бемалол мулоқот юритмоқда. Ўзбек тилини тушунувчи роботлар яратмоқда. Биз буларни орзу ҳам қилолмасдик. (Чунки одам бирор нарсани орзу қилиши учун аввало ўша нарсани ҳаётда кўриши керак-да!). Яқинда бўлиб ўтган Менделеев халқаро олимпиадасида болаларимиз қўлга киритган 2 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медали бунинг тасдиғи эмасми? Қачон шундай бўлган?!
Фарзандларимиз биздан кўра доно! Улар огоҳ, ҳушёр, сезгир. Чунки буюк боболари меросидан баҳраманд. Аждодлари ўгитлари улар учун дастуриламал. Улар ҳозирни эмас, эртани, истиқболни ўйлаб, ўзлари, мустақил режалар тузиб ўқиб, ишлашмоқда. Ўзи ёш-у, Давлат мукофотлари совриндори бўлишяпти. Бу донолик эмасми?!
Фарзандларимиз биздан кўра бахтли! Чунки жаҳоннинг камдан кам мамлакатларида бўладиган 12 йиллик бепул таълимни 7 тилда олишяпти. Коллежларни бир эмас, бир неча касбни эгаллаб битиришмоқда. Хоҳласа — ўқиш, хоҳласа — иш тайёр. Оила қурса, янги, замонавий уй-жойлар билан имтиёзли таъминланяпти. Бундай ёшлар бахтли эмасми?!
(Андижон тумани,
2013 йил 15 апрель)
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил